Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари 8,6 фоизга ўсган

Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.

Ўзбекистон аҳолисининг даромадлари 8,6 фоизга ўсган

 

Президент ҳузуридаги Статистика агентлигининг маълум қилишича, 2024 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон аҳолисининг умумий даромадлари 399,2 триллион сўмга етди. Умумий даромадлар – бу аҳоли фаровонлиги даражасини кўрсатадиган асосий кўрсаткичлардан бири. У нафақат меҳнат ва ўз-ўзини иш билан таъминлашдан олинган даромадлардан, балки мулкдан (фоизлар, дивидендлар, роялтилар ва бошқалар) ва ўтказмалардан (пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, пул ўтказмалари) даромадлардан ҳам иборат. Номинал ўсиш суръати 18,4 фоизни, реал ўсиш суръати 8,6 фоизни ташкил этди. Ўтган йилнинг январь-июнь ойларида бу кўрсаткичлар мос равишда 18,3 ва 6,5 фоизни ташкил қилганди.

 

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар олти ойда 15,9 фоизга (реал кўрсаткичда – 6,3 фоизга) – 9,3 млн. сўмдан 10,8 млн. сўмга (ойига 1,8 млн. сўм) ошди. Бу 2022 йилги пандемияни ҳисобга олмаганда (0,7 фоиз) сўнгги олти йилдаги энг паст кўрсаткичдир.

 

Аҳоли жон бошига умумий даромадлар ҳажмида Тошкент шаҳрида ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткич қайд этилиб, у 22,1 млн. сўмдан 28,7 млн. сўмгача, Навоий вилоятида 14,1 млн. сўмдан 16,6 млн. сўмгача, Бухоро вилоятида 10,6 млн. сўмдан 11,8 млн. сўмгача ва Тошкент вилоятида 9,8 млн. сўмдан 10,8 млн. сўмгачани кўрсатди.

 

Энг паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистонда – 7,26 млн. сўм, Наманган вилоятида – 7,4 млн. сўм ва Сурхондарё вилоятида – 8 млн. сўмни ташкил қилди. Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Тошкент шаҳри (14,7 фоиз), Навоий (7,9 фоиз) ва Самарқанд (6,4 фоиз) вилоятларида қайд этилди. Сурхондарёда ўсиш атиги 0,3 фоизни ташкил этди.

 

Ҳудудлар ўртасидаги фарқ катталашди. Йил давомида энг бой учта ва энг камбағал учта минтақа ўртасидаги аҳоли жон бошига даромадлар фарқи 2,28 баравардан 2,5 бараварга ошди. Таққослаш учун: 2020 йилда бу фарқ 2,15 бараварга тенг эди. Тошкент ва Қорақалпоғистон ўртасидаги даромадлар фарқи 3,43 баравардан 3,95 баробарга юқорилади.

 

Аҳолининг умумий даромадлари таркибида меҳнат фаолиятидан олинган даромадлар (ёлланма ишчилар ва мустақил равишда банд бўлишдан олинган даромадлар) улуши 62,1 фоиздан 60,6 фоизга камайди. Ёлланма ишчиларнинг даромадлари ўтган йилнинг биринчи ярмидаги 22,1 фоизга нисбатан 19,1 фоизга, якка тартибдаги тадбиркорлар даромади 15,6 фоизга нисбатан 12,3 фоизга ошган.

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Автомобиллар ҳовлидан чиқади, болалар учун жой очилади: Тошкентда янги лойиҳа

Кўп қаватли уйларнинг ички ҳовлиларидаги автотураргоҳларни ташқарига чиқариш режалаштирилмоқда.

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Чет элда меҳнат қилаётган юртдошларимиз — ҳақиқий мард инсонлар!” — Президент

Президент хорижда меҳнат қилаётган юртдошларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш давлатнинг доимий вазифаси эканини таъкидлади.

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Ҳар бир вилоятда немис тилини ўргатадиган техникумлар ташкил этилиши мумкин

Президент хорижда юқори даромадли иш топиш учун ёшларни касб билан бирга чет тилларига ҳам ўқитиш зарурлигини таъкидлади.

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

“Инсон ўз касбини пухта эгалласин, ўз қадрини билсин, ўз юртига таяна олсин” — Президент

Президент хорижда ишлаш истагидаги фуқароларни юқори даромадли иш ўринларига тайёрлашда ҳокимлар, элчилар ва техникумлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

“Синовсиз 3-курсга киритиб қўямиз”: вазирлик ўқишга қабул қилишдаги фирибгарликдан огоҳлантирди

Таълим ва илм-фан вазирлиги ўқишга қабул қилиш ва ўқишни кўчиришни пул эвазига ҳал қилиб беришни ваъда қилаётган шахслардан эҳтиёт бўлишга чақирди.

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Нукусдаги 22 та газ қуйиш шохобчаси жаримага тортилди: нархлар бир вақтда оширилган

Қўмитага келиб тушган мурожаат асосида шохобчаларда сиқилган газ нархлари ўрганилган.

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Хазон ёқишнинг оқибати: табиатга зарар етказганлар жаримага тортилади

Экология қўмитаси фермер ва деҳқонларни ўсимлик қолдиқларини ёқмасликка чақирди.

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Мобил радарлар яширин ишлаши мумкин: ҳайдовчиларни олдиндан огоҳлантириш талаби бекор қилинди

Эндиликда бу талаб фақат стационар радарларга нисбатан амал қилади.