Ўзбекистон

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

Президент қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни қишлоқ хўжалигида лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда таълим сифатини яхшилаш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

 

Сўнгги беш йилда бу соҳага 2 миллиард 500 миллион доллар хорижий кредитлар жалб қилинган. Ҳозиргача шундан 1 миллиард 700 миллион доллари ўзлаштирилиб, 4 мингга яқин лойиҳа амалга оширилган. Жумладан, замонавий иссиқхоналар, интенсив боғлар, кўчатчилик хўжаликлари ва музлаткичли омборхоналар ташкил этилган.

 

Йиғилишда халқаро молия институтларидан жалб этилган маблағларни самарали йўналтириш, лойиҳаларни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

 

Бугунги кунда умумий қиймати 400 миллион долларлик 580 та янги лойиҳа шакллантирилган. Лекин кредитлар муддати қисқалиги ёки мутахассислар етишмаслиги сабабли уларни амалга ошириш кечикмоқда.

 

Шу боис Қишлоқ хўжалиги вазирлигига лойиҳаларни ўзи ишга тушириб, лизинг асосида сотиш ваколати юклатилди.

 

Хусусан, жорий йилда 6 та вилоятда қарийб 2 минг гектар интенсив боғ ва токзорлар барпо этилиши, жами 115 минг тоннали 17 та кичик агрологистика маркази ишга туширилиши режалаштирилган. Улар тадбиркорларга тайёр ҳолда, лизинг асосида сотилади.

 

Давлат раҳбари соҳада хизматларни ривожлантириш, экинлар ҳисоби ва сув сарфини онлайн мониторинг қилиш бўйича кўрсатмалар берди.

 

Бу йил Андижон, Наманган, Фарғона, Жиззах, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида агрохизматлар маркази ташкил этилиб, 100 дан ортиқ хизматлар йўлга қўйилиши қайд этилди. Бу марказларда замонавий лабораториялар бўлади, хорижий мутахассислар жалб қилинади. Лойиҳалар бўйича маблағларни бошқариш, ерлар ва экинлар ҳисоби, суғориш ишлари ва ҳосилдорлик электрон тарзда кузатиб борилади.  

 

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳар бир вилоят кесимида алоҳида “йўл хариталари” ишлаб чиқиб, уларнинг ижросини жойида ташкил этиш вазифаси қўйилди.

 

Йиғилишда аграр соҳада таълим сифатини яхшилаш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

 

2022-2023 ўқув йилидан Халқаро қишлоқ хўжалиги университети иш бошлаши режалаштирилган. Президент у ерга чет эллик ўқитувчиларни жалб қилиш, маҳаллий мураббийларнинг малакасини ошириш зарурлигини таъкидлади.

 

Шунингдек, Тошкент давлат аграр университетига 17 миллион доллар кредит ва грант жалб қилинган. Бунинг ҳисобига университет лабораторияси 129 турдаги замонавий асбоб-ускуна билан жиҳозланади, боғдорчилик, сабзавотчилик, чорвачилик, механизация, озиқ-овқат саноати каби 20 та йўналиш бўйича янги тажриба участкалари ташкил этилади, хорижий мутахассислар жалб қилинади.

 

Давлат раҳбари соҳа учун ўрта бўғин мутахассисларини тайёрлаш ҳам муҳимлигини таъкидлади. Бунинг учун олий таълим билан коллеж ва техникумларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш керак. Шу боис мутасадди вазирликларга ўрта махсус ўқув дастурлари, дарсликлар ва амалиёт тизимини соҳа корхоналари талаблари асосида қайта кўриб чиқиш топширилди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил этилади | Zamon.uz