Ўзбекистон

Ўзбекистондаги 2 та ОТМ Буюк Британиянинг халқаро рейтинг ташкилоти томонидан тақдирланди

Қайси олийгоҳлар тақдирлангани бўйича вазирлик маълумот берди.

Ўзбекистондаги 2 та ОТМ Буюк Британиянинг халқаро рейтинг ташкилоти томонидан тақдирланди

 

10 июнь куни Буюк Британиянинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири QS (Quacquarelli Symonds) World University Rankings 2023  натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.


Қайд этилишича, ушбу рейтингдан 1422 та ОТМ ўрин эгаллаб, халқаро рейтинг ташкилоти томонидан 4 та номинация бўйича бутун дунёдан 26 та олий таълим муассасасига ғолиблик тақдим этилган. 


Ўзбекистондан 2 та ОТМ “QS World University Rankings” 2023 рейтингидаги муваффақиятли иштироки учун “QS Recognition of Data Engagement” номинацияси бўйича тақдирланди. 


Булар:
—Тошкент давлат юридик университети;
—Тошкент давлат иқтисодиёт университети.


Маълумот учун: “QS Recognition of Data Engagement” номинацияси QS халқаро рейтинг ташкилоти томонидан юқори самарадорлик натижасида алоҳида фаоллик кўрсатган олий таълим муассасаларига берилади.

 

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ижтимоий тармоқлардаги қайси саҳифалар тақиқланган? Олий суд янгиланган рўйхатни эълон қилди

Ўзбекистонда экстремистик ва террористик ғоялар билан боғлиқ деб топилган 2 057 та интернет манбасидан фойдаланиш тақиқланган.

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Бухорода 105 миллион долларлик туризм маркази қурилмоқда: 2 мингта иш ўрни яратилади

Мажмуада меҳмонхоналар, оилавий меҳмон уйлари, музей, амфитеатр ва ҳунармандчилик марказлари ташкил этилади.

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Ўзгидрометдан огоҳлантириш: тўққизта вилоятда сел хавфи эълон қилинди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Қозоғистонлик футболчилар заҳарланиши: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзъатилди

Меҳмонхонада нонушта қилган 20 кишидан 13 нафарида заҳарланиш аломатлари кузатилган.

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Президент Бухорога келди: ташриф Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасидан бошланди

Давлат раҳбари Бухоронинг бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва ундан ёшлар тарбиясида фойдаланиш зарурлигини таъкидлади.

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Иловани ўрнатмаган талабалар дарсга киритилмаяптими? Вазирлик ҳолатни ўрганмоқда

Олий таълим муассасаларида “Хавфсиз талаба” иловасини ўрнатмаган талабалар дарсларга киритилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Президент бугун Бухорога боради

Президент бугун Бухорога боради

Давлат раҳбари ташриф давомида тарихий мерос, туризм, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги лойиҳалар билан танишади.

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

Тошкентда қозоғистонлик футбол фестивали иштирокчилари заҳарланди: 17 киши шифохонада

11 бола ва 6 катта ёшли киши озиқ-овқатдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилган.