Ўзбекистон

Президент «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади

“Расмий статистика тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.

Президент «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади

 

 

Расмий статистика давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборат. Давлат статистика қўмитаси соҳада ваколатли давлат органи ҳисобланади. 

 

Жисмоний ва юридик шахслар (шу жумладан уларнинг алоҳида бўлинмалари, филиаллари ва ваколатхоналари) расмий статистикадан фойдаланувчилар бўлиши мумкин.

 

Қонунга кўра, кўп йиллик статистика дастури умуман миллий статистика тизими учун ишлаб чиқилади ва расмий статистиканинг стратегик ривожланиш йўналишларини белгилайди. Бир йиллик статистика дастури кўп йиллик статистика дастурини бажариш мақсадида ишлаб чиқилади. Кўп йиллик статистика дастурлари Президент томонидан, бир йиллик статистика дастурлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

 

Расмий статистикани тайёрлаш учун йиғиладиган, ишлов бериладиган ва сақланадиган статистика маълумотлари, агар улар жисмоний ёки юридик шахсларни бевосита ёки билвосита идентификациялаш имконини берса ҳамда уларга тааллуқли индивидуал маълумотларни ошкор қилса, махфий ҳисобланади. Илмий-тадқиқот мақсадлари учун тақдим этиладиган махфий статистика маълумотлари таркибида идентификаторлар бўлиши мумкин эмас. 

 

Расмий статистика мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таҳлил қилиш ва баҳолаш ҳамда илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида, шунингдек жамоатчиликни хабардор қилиш, расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун эълон қилинади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Президент «Расмий статистика тўғрисида»ги қонунни имзолади | Zamon.uz