Ўзбекистон

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди

Учрашувда маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилган.

Президент Хитой парламенти раҳбарини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси Чжао Лэцзи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

 

Хитой парламенти раҳбари Ўзбекистон етакчисига Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

 

Учрашувда сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги дўстлик ва барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларида юксак даражага эришилгани катта мамнуният билан қайд этилди.

 

Ўзбекистон Президентининг жорий йил январь ойида Хитойга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

 

Остона шаҳридаги ШҲТ саммити доирасида ўтган олий даражадаги самарали музокаралар натижалари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга янги суръат бағишлашига ишонч билдирилди.

 

Хитой Ўзбекистондаги Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни, айниқса, камбағалликни қисқартириш дастурини, шунингдек, инфратузилмани ривожлантириш, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва "яшил" энергетика соҳаларида стратегик ҳамкорлик дастурларини қабул қилиш режаларини қатъий қўллаб-қувватлаётгани тасдиқланди.

 

“Хитой - Қирғизистон – Ўзбекистон” темир йўлини қуриш бўйича амалий ишларни тез фурсатда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

 

Жадал ҳудудлараро алоқаларга юқори баҳо берилди. Келгуси йилда иккинчи Ҳудудлар форуми ўтказилади.

 

Ўзбекистонда Хитой олий ўқув юртларининг филиалларини очиш, профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Конфуций институти фаолиятини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди. Келгуси йилда иккинчи Таълим форумини ўтказиш режалаштирилган.

 

Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинув юзасидан фикр алмашилди.

 

Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, парламент аъзолари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш ва амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ижодкорлиги тажрибасини ўрганиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.

 

Икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича "йўл харитаси"ни қабул қилиш назарда тутилгани қайд этилди.

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

5 минг доллар эвазига “Умра” ваъдаси: Самарқандда фирма ходими ушланди

Фирма тегишли лицензияга эга бўлмаган.

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон, фермерлар ҳамда барча қишлоқ хўжалиги ходимларини табриклади

Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта етиштирилди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонда бўлади

Президент Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг Ақаба жараёни доирасидаги учрашувида иштирок этади.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланади: ёғингарчилик кутилмоқда

Ёғингарчилик ҳаводаги PM2.5 ва PM10 заррачалари миқдорини камайтириб, ҳаво сифатининг яхшиланишига ёрдам бериши мумкин.

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

“Ўзгаришларни энг мураккаб жойдан бошлаш учун бордик”: Саида Мирзиёева Қашқадарёдаги наркология муассасасида бўлди

Маҳаллий ва халқаро экспертлар иштирокида наркология тизимини тубдан янгилашга қаратилган махсус дастур ишлаб чиқилиши маълум қилинди.

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Фильтри носоз иссиқхоналар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди: ҳаво сифати назорати кучайтирилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳаво сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Қашқадарёда 1,4 минг гектар томорқа сув билан барқарор таъминланади

Саида Мирзиёева Қашқадарёда сув таъминотини яхшилаш масалаларига эътибор қаратди.

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Тошкентда иссиқ сув нега лойқаланди? Veolia изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда айрим хонадонларга жигарранг тусли иссиқ сув келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.