Ўзбекистон

Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор бўлди

Марказ директорига икки нафар ўринбосар ҳам тайинланди.

Қобулжон Аҳмедов ОАВ учун контент тайёрлаш марказига директор бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Оммаий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш марказига янги раҳбар тайинланди. Президент Администрациясининг тегишли фармойишига кўра, Қобулжон Холиқович Аҳмедов марказ директори лавозимида иш бошлади.

 

Қобулжон Аҳмедов аввал MY5 телеканалига бошчилик қилган, шунингдек, тайинловга қадар МТРК таркибидаги “Ёшлар” ижодий бирлашмаси директори сифатида фаолият юритган. Таҗрибали медиа мутахассиси эндиликда давлат оммавий ахборот воситалари учун сифатли контент ишлаб чиқаришни янги босқичга олиб чиқиш устида ишлайди.

 

Марказ директорининг икки нафар ўринбосари ҳам белгиланди. Унга кўра, таниқли режиссёр Ҳусан Равшанович Салихов директор ўринбосари этиб тайинланди. У илгари Президент Матбуот хизматининг Медиа марказига раҳбарлик қилган. Яна бир ўринбосар Жаҳонгир Муҳаммадали ўғли Абдураҳмонов бўлиб, у тайинловдан аввал Президент Матбуот хизматинида бош консультант лавозимида ишлаган ва “Uzreport” телеканалида шеф-муҳаррир бўлган.

 

Эслатиб ўтамиз, шу йил июл ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилганди. Шунингдек, Президент Администрацияси Медиа маркази негизида Оммаий ахборот воситалари учун контент тайёрлаш маркази фаолият бошлади.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, истеъмолчилардан жами 1 млрд сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилган.

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

Уч нафар ўқувчи қизнинг ўзаро тортишуви жанжалга айланган.

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.