Қўшиқчи Шакира қамалиши мумкин
Барселона прокуратураси колумбиялик қўшиқчи ва раққоса Шакирани олтита солиқ жиноятида айблади, бунинг учун у озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

14,5 миллион евро тўлашдан бўйин товлаган Шакирага қарши тергов уч йил давом этди.
Прокуратура маълумотларига кўра, Шакира Испанияда 2012, 2013 ва 2014 йилларда солиқ тўламаган.
Қўшиқчининг ўзи, ўша пайтда у Багамада яшаган ва вақти-вақти билан Испанияга келиб турганини айтмоқда. Бироқ, солиқ инспекторлари ушбу маълумотни тан олишмаган.
Мамлакатнинг солиқ резиденти деб ҳисоблаш учун Испанияда ярим йил ва бир кун яшаш кифоя. Тергов, Шакира мунтазам равишда саёҳат қилганини, аммо унинг яшаш жойи Барселонада эканлигини билдирди. Бундан ташқари, юлдуз ўз даромадларини яширганликда айбланмоқда.
Агар қўшиқчи тергов билан келишувга рози бўлса, у ҳолда суд жараёни ўтказилмайди.
Насиба Тўхтаева







