Қозоғистон мудофаа вазири истеъфога чиқишга қарор қилди
Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев мамлакат жанубидаги ҳарбий қисм омборида содир бўлган портлашдан сўнг истеъфога чиқиш нияти борлигини маълум қилди. Бу ҳақда "Interfaks-Ukraina" хабар бермоқда.


"Мен Жамбил вилоятидаги воқеадан сўнг ўз ихтиёрим билан истеъфога чиқишга қарор қилдим. Энг сўнгги қарорни, албатта, давлат раҳбари қабул қилади", — деди Ермекбаев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Жамбил вилоятидаги портлашдан сўнг 60 га яқин киши зарар кўрди. Маҳаллий аҳоли фавқулодда ҳолат ҳудудидан кўчирилди, темир йўл қатнови тўхтатилди. Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, омборда асосан муҳандислик қуроллари сақланган. Ёнғин оқибатларини бартараф этиш пайтида тўрт ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди.
Насиба Тўхтаева







