Жаҳон

Қозоғистонни сув босмоқда

Кеча, 27 март куни Ақтўбе ҳаво порти аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги сув остида қолгани сабабли самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди.

Қозоғистонни сув босмоқда

Тошқинлар, асосан, қишлоқларда кузатилмоқда. Хусусан, Қостанай вилоятидаги сув босган аҳоли пунктларидан бир кечада 150 киши қутқариб олинди.

 

Ҳарбий вертолёт эвакуацияга ёрдам бериш учун ҳаракатга келтирилди. Қутқарилган 150 нафар аҳолининг ярмидан кўпи болалардир.

 

Қайд қилинишича, Қостанай вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Қозоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг республика тезкор штаби Қизил Жулдиз, Экидин, Оқкиси қишлоқлари аҳолисини эвакуация қилиш бўйича қутқарув операцияси ўтказганини маълум қилди.

 

Тадбир Мудофаа вазирлиги самолётлари иштирокида ўтказилди. 150 дан ортиқ маҳаллий фуқаролар, жумладан, 63 нафар Вояга етмаганлар қутқарилди. Одамлар вертолётда Аркалиқ шаҳридаги эвакуация марказларига етказилди.

 

Қостанайлик қутқарувчиларга ёрдам бериш учун Шарқий Қозоғистон вилоятидан ҳам мутахассислар етиб келган. Қутқарув гуруҳи сув кемалари, шўнғин ускуналари, сув ўтказмайдиган костюмлар, қутқарув жилетлари, радиостанциялар, Шерпа бутун эр усти автомашинаси ва Камаз Вахта автомобили билан жиҳозланган.

 

Бир кун аввал сув тошқинидан 37 киши эвакуация қилинган эди.

 

Вилоят ҳокими Қумар Оқсоқалов жабрланувчиларга етказилган зарарни ҳокимлик томонидан қопланишини айтди.

 

Бундан ташқари, 27 март куни Ақтўбе ҳаво порти аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги сув остида қолгани сабабли самолётларни қабул қилишни вақтинча тўхтатди. Бугун аэропорт фаолияти тикланди.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.