Жаҳон

Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоев Путин билан учрашди. Тафсилотлар нега ёпиқ?

Собиқ прездентининг ташрифидан асл мақсад Қозоғистондаги ички сиёсат ва 2029 йилги президентлик сайлови бўлиши мумкин.

Қозоғистоннинг  собиқ президенти Назарбоев Путин билан учрашди. Тафсилотлар нега ёпиқ?

 

Жорий йилнинг 27 декабрдан 28 декабрга ўтар кечаси Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев Россия президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Кремлга борди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати эълон қилди. Бироқ учрашув тафсилотлари ҳақида аниқ маълумот эълон қилинмаган.

 

Таҳлилчиларнинг фикрича, собиқ прездентининг ташрифидан асл мақсад Қозоғистондаги ички сиёсат ва 2029 йилги президентлик сайлови. 

 

Таҳлилчиларга кўра, ҳозирги вақтда Назарбаев атрофида мамлакатдаги президентлик сайлови бўйича иккита вариант муҳокама қилинмоқда. Ҳар иккала вариантда ҳам Назарбоев Москвани сайловларга аралашмаслиги ва бетараф туриши муҳим ҳисобланади.

 

Strategic Fokus Telegram каналининг ёзишича, юқорида тилга олинган сценарийдан бири Назарбоев Дарига Назарбаевани президентликка номзод сифатида илгари суриши мумкин. Бу вариант Қозоғистондаги айрим сиёсатчи ва бизнес доираларини қўллаб-қувватлаши мумкин.

 

Иккинчи сценарийни эса, таҳлилчилар ноодатий дея таърифлаган. Чунки у ерда Нурсулан Назарбаевнинг ўзи сиёсатга яна қайтиши мумкин.  

 

“Назарбоевнинг Москвага боришидан асосий мақсад — келажакдаги сайловлар олдидан Россия билан позицияларни келишиб олиш, ҳеч бўлмаганда Кремлнинг бетарафлигини таъминлашдир. Бу ташриф ташқи сиёсатдан кўра кўпроқ Қозоғистон келажаги билан боғлиқ ички ҳисоб-китоблар билан боғлиқ”, — дейилади мақолада.

 

2024 йил Қозоғистон президенти Қoсим-Жўмарт Тоқаев “Ана тили” газетасига берган интервьюсида бундай учрашувлар ташаббускори Назарбоевнинг ўзи бўлишини айтган. 

 

Тоқаев собиқ президент Москва билан ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан яқин алоқада эканлигини, чунки у Қозоғистон ССР Вазирлар Кенгаши раиси, партия етакчиси ва кейинчалик суверен Қозоғистон президенти бўлганини қўшимча қилди. Бу Россия пойтахтига тез-тез иш сафарларини англатарди.

 

“Улар, кўринишидан, эски дўстлар ва ҳамкасблар сифатида учрашишган, эсда қоладиган нарсалари бор. Бундай учрашувларнинг ташаббускори Нурсултон Абишевич, унинг учун улар жуда муҳим”, — деган Тоқаев.

 

Нурсултон Назабоев ва Путин учрашуви бу йил Ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Олдинроқ у шу йилнинг май ойида ҳам учрашишган. 

 

Рус нашрларининг ёзишича, Назарбоев ва Путин учрашуви 2024 йилда ҳам икки марта бўлган ва бундай учрашувлар одатий тусга кирмоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қозоғистоннинг собиқ президенти Назарбоев Путин билан учрашди. Тафсилотлар нега ёпиқ? | Zamon.uz