Жаҳон

Қурайший: Агар халқаро ҳамжамият Толибон билан алоқа қилмаса, Афғонистон беқарорликка қараб кетади

Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмуд Қурайшийнинг “Америка Овози”га айтишича, Покистон халқаро ҳамжамиятни Афғонистонни тарк этмасликка кўндирмоқда.

Қурайший: Агар халқаро ҳамжамият Толибон билан алоқа қилмаса, Афғонистон беқарорликка қараб кетади

 

Расмийнинг таъкидига кўра, халқаро ҳамжамият Толибон билан алоқа қилмаса, мамлакат беқарорлик томон юради. Бу эса террорчи гуруҳлар учун майдон ҳозирлайди.

 

Маълумотларга кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Афғонистон масаласи кўтарилган. Бунда ташкилотга аъзо давлатлардан ташқари, Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларининг махсус вакиллари ҳам иштирок этган. Қурайшийнинг маълум қилишича, йиғилишга Афғонистон ҳам таклиф қилинган.

 

"Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қилди, бироқ дунё мамлакатлари Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш учун шартлар қўймоқда”, - дейди Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмид Қурайший.

 

Аввалроқ Буюк Британия афғон қочқинлари учун 40 миллион доллардан ортиқ ёрдам ажратгани ҳамда Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида тургани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"