Расмийнинг таъкидига кўра, халқаро ҳамжамият Толибон билан алоқа қилмаса, мамлакат беқарорлик томон юради. Бу эса террорчи гуруҳлар учун майдон ҳозирлайди.
Маълумотларга кўра, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ташқи ишлар вазирлари йиғилишида Афғонистон масаласи кўтарилган. Бунда ташкилотга аъзо давлатлардан ташқари, Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоларининг махсус вакиллари ҳам иштирок этган. Қурайшийнинг маълум қилишича, йиғилишга Афғонистон ҳам таклиф қилинган.
"Толибон ҳукумати халқаро ҳамжамиятнинг қўллаб-қувватлашига эришиш учун етарлича саъй-ҳаракатлар қилди, бироқ дунё мамлакатлари Толибон ҳукумати билан ҳамкорлик қилиш учун шартлар қўймоқда”, - дейди Покистон Ташқи ишлар вазири Шоҳ Маҳмид Қурайший.
Аввалроқ Буюк Британия афғон қочқинлари учун 40 миллион доллардан ортиқ ёрдам ажратгани ҳамда Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида тургани ҳақида хабар берилганди.
Оламгир Абдиев


