Жаҳон

Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида турибди

БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботига кўра, Афғонистонда ҳозирда 14 миллион аҳолига очлик хавф солмоқда.

Афғонистон чуқур гуманитар инқироз ёқасида турибди

 

 

Афғонистонда ҳарбий-сиёсий вазиятнинг кескинлашуви чуқур гуманитар инқирозни келтириб чиқариши мумкин. “Толибон” ҳокимиятга келганидан сўнг мамлакатга ажратилаётган молиявий ресурслар  тўхтаб қолди. Масалан, Европа Иттифоқи 1 миллиард евро миқдоридаги маблағни музлатиб қўйди, Жаҳон Банки  ёрдам пуллари беришни тўхтатганини маълум қилди.  АҚШ  Афғонистонга доллар жўнатишни тақиқлади. Шунингдек, Вашингтон Кобулнинг Америка банкларидаги заҳираларини  музлатиб қўйди.

 

Маблағлар ажратилиши тўхташи икки хил ҳолатни юзага келтирди. Бир томондан бу толибонни катта молиявий воситалардан маҳрум  қилди. Иккинчи тарафдан аксинча гуманитар вазиятни оғирлаштирди.“Мамлакатда гуманитар ҳалокатнинг барча белгилари мавжуд”, деди БМТ махсус вакили Томас Фирби. Ҳозирда Афғонистонда таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя ва таъминот масаласида катта муаммо вужудга келган.

 

Масалан, 2021 йилда қуролли тўқнашувлар туфайли 550 минг киши  яшаш жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Уларнинг 70 фоизи май-август ойларида қочқинга айланган. Бундан ташқари, қурғоқчилик туфайли 3 миллион афғонистонлик азият чекмоқда.  Баъзи вилоятларда, аксинча, сув тошқинлари оқибатида 28 минг нафар фуқаро қийинчиликларга дуч келган.  

 

Юқоридаги омиллар, пировардида, озиқ-овқат етишмовчилигини  келтириб чиқармоқда. Масалан, ҳозирда 9 ярим миллион афғонистонлик тўйиб овқатланмайди. БМТ Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури ҳисоботига кўра, Афғонистонда ҳозирда 14 миллион аҳолига очлик хавф солмоқда. ЮНИСЕФ бу йил мамлакатда 1 миллион бола очликдан ҳалок бўлиши мумкинлигидан огоҳлантирган. Бутунжаҳон озиқ-овқат дастури  вазиятни бироз бўлса-да юмшатиш мақсадида  ҳомийлардан қўшимча 200 миллион доллар ажратишни сўраган.

 

“Covid-19” билан боғлиқ вазият бутунлай издан чиққан. Ҳозирда Афғонистонда 150 минг коронавирус ҳолати аниқланган. Мамлакатда ПЦР-тестлар ва шахсий ҳимоя воситалари етишмайди. ЖССТ  маълумотларига кўра, Афғонистонда дори-дармон заҳиралари бир ҳафтага етади.

 

Буларнинг бари мисли кўрилмаган гуманитар инқироздан дарак беради. БМТ  дунё мамлакатларидан Афғонистонга ёрдамни кўпайтиришни сўради. Ҳозирда баъзи давлатлар бунга розилик билдирган. Хусусан, Германия афғон  қочқинларига 100 миллион евро ажратади. Европа Иттифоқи ҳам гуманитар ёрдамни 4 бараварга оширади ва у 200 миллион еврони ташкил этади.

 

Аммо бу маблағлар  вазиятни тубдан ўзгартира олмайди. Бунинг учун “Толибон” тинч тараққиёт йўлига ўтиши шарт. Шунда ажратилган ёрдам пуллари ҳарбий мақсадларга сарфланмаслигига кафолат бўлади.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Венесуэладаги зилзилада АҚШдан депортация қилинганлар жойлаштирилган меҳмонхона қулаб тушди — АBС

Меҳмонхона вайрон бўлиши оқибатида айрим депортация қилинган фуқаролар ҳалок бўлган, бошқалари эса бедарак йўқолган.

custom img

Қирғизистондаги мактаблар 12 йиллик таълим тизимига ўтди

Янги тартибга кўра, умумий таълим 6+3+3 модели асосида 12 йил давом этади.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 22 мингдан ортиқ аҳолига зарар етказди

Тошқинлар 96 та қишлоқни сув остида қолдирди, минглаб аҳоли хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинмоқда.

custom img

Қирғизистонда Қамчибек Ташиев ва яна етти нафар айбланувчига 9 йил қамоқ сўралди

Прокуратура ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўрганликда айбланаётган собиқ амалдорларга қатъий жазо талаб қилди.

custom img

Венесуэлада зилзила қурбонлари сони 1 700 нафардан ошди

Зилзила оқибатида 15 866 киши уй-жойидан айрилган, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.

custom img

Германияда васийлик можароси сабаб отишма юз берди

Қуролли ҳужум оқибатида 6 киши ҳалок бўлган.

custom img

Ҳозирча АҚШ билан янги музокараларни бошлаш режалаштирилмаган — Эрон

Теҳрон якуний келишув бўйича музокаралар меморандумдаги асосий мажбуриятлар бажарилгандан кейингина бошланишини билдирди.

custom img

Россияда "дўст бўлмаган" давлатлар фуқароларининг банк ҳисоблари музлатилмоқда

Россиянинг "дўст бўлмаган давлатлар" рўйхатига 49 та давлат, жумладан Европа Иттифоқига аъзо барча 27 мамлакат киритилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"