Жаҳон

Буюк Британия афғон қочқинлари учун 40 миллион доллардан ортиқ ёрдам ажратди

Буюк Британия Афғонистон билан чегарадош республикаларга 30 миллион фунт-стерлинг (41.5 миллион доллар) миқдорда ёрдам беради. Бу маблағ қочқинлар учун лагер ва санитар-техник иншоотлар қуриш мақсадида ишлатилади.

Буюк Британия афғон қочқинлари учун 40 миллион доллардан ортиқ ёрдам ажратди

 

Маълум бўлишича, 10 миллион фунт-стерлинг ($14 млн) дарҳол гуманитар ташкилотлар, хусусан, БМТ қочқинлар масаласи бўйича Олий Комиссари бошқармасига ўтказиб берилади. Қолган 20 миллион фунт ($28 млн) минглаб афғон қочқинларининг асосий оқимини қабул қилаётган давлатлар — Ўзбекистон, Эрон, Туркманистон, Тожикистон ва Покистонга ёрдам сифатида тақдим этилади.

 

Биз Афғонистондан қочганларга ёрдам беришимиз муҳим. Инқироз минтақа барқарорлигига зарар етказмаслиги керак. Шу сабабли, бу маблағларни бериш мақсадга мувофиқ. Ушбу пуллар ҳамма нарсани ташлаб чиққан афғонларни зарурий воситалар билан таъминлашга ёрдам беради. Бу уларга бошпана ва санитар иншоотларини тақдим этади”, деган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб.

 

Сўнгги вақтларда Европа давлатлари Афғонистон қочқинларига маблағ ажратмоқда. Жорий йилнинг 3 cентябрь куни  “Financial Times” Марказий Осиё давлатлари кочқинларни қабул қилган тақдирда минтақа мамлакатларига 600 миллион евро ажратишини маълум қилди. Бундан кўзланган мақсад –– Европада навбатдаги миграцион инқирознинг олдини олишдир.

 

Афғонистон қўшнилари ҳам  қочқинларни қабул қилишни истамаяпти. Масалан, Покистон шу йил 2 сентябрда афғон мигрантларини киритмаслигини маълум қилди. Ҳозирда Покистонда уларнинг сони 3.5 миллион кишидан ортиқ. Эрон ва Туркия ҳам шу позицияда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ минглаб британияликлар афғон қочқинларига уйидан жой бермоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"