Жаҳон

Роскомнадзор россияликларнинг Фейсбукка киришини чеклайди

Ижтимоий тармоқ "инсон  ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш"да айбланмоқда.

Роскомнадзор россияликларнинг Фейсбукка киришини чеклайди

 

Роскомнадзор Россияда Фейсбукка киришни қисман чеклашга қарор қилди. Бунгача ижтимоий тармоқ маҳаллий ОАВ аккаунтларини чеклаган эди. Бу ҳақда Роскомнадзор матбуот хизмати хабар берди. 
 

“24 февралm куни Фейсбук ижтимоий тармоғи Россиянинг тўртта оммавий ахборот воситалари: Звезда телеканали, РИА Новости ахборот агентлиги, Lenta.ru ва Gazeta.ru интернет сайтларининг расмий аккаунтларини чеклади”, — дейилади назорат органи баёнотида.

 

Роскомнадзор 2022 йил 25 февралдан бошлаб ижтимоий тармоққа киришни қисман чеклайди.

 

Аввалроқ Россия Google компаниясини қарийб 100 миллион доллар жаримага тортган эди. Москвада суд Америка корпорациясини Россия қонунчилигини қайта-қайта бузганликда айбдор деб топди.

 

Бунгача Россияда Твиттер секинлашган эди. Роскомнадзор Америка ижтимоий тармоғини Россия Федерацияси ҳудудида бутунлай блокировка қилиш билан таҳдид қилмоқда. Тахминларга кўра, 2017 йилдан бери Твиттер номақбул контентни ўчириш бўйича сўровларни эътиборсиз қолдириб келмоқда.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.