Ўзбекистон

Сенатор Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорига сўров юборди

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Анвар Тўйчиев Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорига сенатор сўрови юборди.

Сенатор Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директорига сўров юборди

Бунинг сабаби шуки, Сенат томонидан жорий йил январь-февраль ойларида Сирдарё вилоятида ўтказилган ўрганишлар таҳлили вилоятда ҳоким ёрдамчиларининг кўмагида аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, уларни даромадли меҳнат билан банд қилиш борасида салмоқли натижалар билан бирга бу борада ечимини кутаётган айрим масалалар мавжудлигини кўрсатган.

 

Сўровда қайд этилишича, 2023 йилда ташкил этилган 2 минг 824 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъектининг 53,8 фоизи фаолиятини тўхтатиб қўйган.

 

Ҳоким ёрдамчилари кўмагида микролойиҳалар ва микромарказлар ташкил этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг таъминланиши режага нисбатан атиги 36 фоизни ташкил қилган.

 

Имконият ва шарт-шароитлар етарли бўлишига қарамасдан Гулистон шаҳрида “Аёллар дафтари”га киритилган 890 нафар ишсиз хотин-қиздан атиги 15 нафари доимий меҳнат билан банд. Оқолтин тумани ва Ширин шаҳрида эса бундай тоифадаги хотин-қизлар бандлигини таъминлашда субсидиялаш механизмидан умуман фойдаланилмаган.

 

2023 йил мобайнида "20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида 24 тадбиркорлик субъекти томонидан тижорат банкларига жами 112,8 миллиард сўмлик кредит олиш учун киритилган аризаларининг 17 тасига автоматик скоринг таҳлили орқали ижобий хулоса берилган бўлсада, амалда бор-йўғи 2 нафар тадбиркорга кредит ажратилган.

 

Ҳокимликларга аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг тадбиркорлик масаласидаги мурожаатлари сони ўтган йилга нисбатан икки баробарга ошган.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, сенатор агентлик директоридан фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлик субъектларининг мавжуд муаммоларини Маҳаллабай ишлаш асосида ўрганиш ва бартараф этиш юзасидан кўрилаётган чоралар, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида имтиёзли кредит маблағларининг ўзлаштирилиши ҳамда субсидия маблағларининг ажратилиши паст бўлган ҳудудлардаги ҳоким ёрдамчиларининг масъулиятини ошириш каби йўналишларда амалга оширилаётган ишлар бўйича асослантирилган тушунтириш беришни сўради.

 

Сўровда маҳаллада бўш турган бино-иншоотлар ва ер майдонларини аниқлаш, уларни белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқариш, ушбу жараёнга тадбиркорлик субъектларини кенг жалб қилиш ишларининг ташкил қилинганлиги юзасидан маълумот тақдим этилиши кўрсатиб ўтилди.

 

Шу билан бирга, ҳоким ёрдамчилари меҳнатини муносиб баҳолаш ва уларни рағбатлантириш борасида Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар ҳамда кўрилган чора-тадбирлар, шунингдек, ҳоким ёрдамчилари фаолиятига оид амалдаги қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар тақдим этиш сўралди.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

custom img

“Умра” эвазига 4800 доллар: ноқонуний хизмат кўрсатишга уриниш фош этилди

Зиёратни ташкил этишга ваколати бўлмаган шахс 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"