Жаҳон

Сердар Ортач озодликдан маҳрум қилинди

Бунга ноқонуний гаров тарғиботи ва рекламаси сабаб бўлган.

Сердар Ортач озодликдан маҳрум қилинди

 

Машҳур қўшиқчи Сердар Ортач ноқонуний гаров тарғиботи ва рекламаси билан боғлиқ суд жараёнида 10 ойга озодликдан маҳрум қилиш ва 400 лира миқдорида жарима жазосига ҳукм қилинди. Бироқ, суд ҳукмнинг эълон қилинишини кечиктиришга қарор қилди.

 

Суд мажлиси бугун Истанбул Адлия Саройининг 25-Аслие Жиноят судида бўлиб ўтди. Прокурор томонидан Сердар Ортачга 3 йилгача қамоқ жазоси сўралган эди. Шунингдек, суд унга қўлланган уй қамоғи тарзидаги назорат чораларини ҳам бекор қилди.

 

Истанбул Бош прокуратураси томонидан ноқонуний гаров тарғиботи бўйича олиб борилган тергов натижасида Сердар Ортач ва актёр Меҳмет Али Эрбил судга юборилган эди. Уларнинг ҳар иккисига ҳам дастлаб уй қамоғи жазоси тайинланган, бироқ кейинчалик ушбу қарор бекор қилинган эди.

custom img

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

custom img

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

custom img

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

custom img

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

custom img

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

custom img

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

custom img

Илк қўшма инвестиция: АҚШ ва Украина муҳим минераллар бўйича келишув имзолади

Янги лойиҳаларнинг умумий қиймати қарийб 70 млн долларни ташкил этади.

custom img

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"