Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Президент Остонадаги саммитда иштирок этади.

Шавкат Мирзиёев эртага Қозоғистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия етакчиларининг иккинчи учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.

 

Саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

 

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

 

Таъкидлаш жоизки, "Марказий Осиё – Германия" форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эрон элчиси ТИВга чақиртирилди: Ўзбекистон норозилик нотасини топширди

Эроннинг хориждаги элчихоналари Самарқанднинг тарихий-маданий меросини форс цивилизациясига боғловчи постлар эълон қилганди.

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент ички ишлар органлари ходимларига табрик йўллади

Президент Шавкат Мирзиёев жиноятларнинг олдини олиш, кибержиноятчиликка қарши курашиш ва фуқароларнинг ички ишлар органларига ишончини мустаҳкамлаш устувор вазифалар эканини таъкидлади.

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Тошкент ҳавоси ифлосланмоқда: кўчаларга сув пуркаш ишлари кучайтирилди

Ушбу жараёнга қарийб 100 та махсус техника жалб қилинган.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.