Шахмат бўйича ТОП-100 талик рейтинг эълон қилинди
Мазкур рўйхатдан ўзбекистонлик вакилимиз ҳам ўрин олган.

Халқаро шахмат федерациясининг ҳар ой якунида эълон қилинадиган рейтингида классик шахмат йўналишида айни дамда ТОП-100 таликдан биргина шахматчимиз ўрин олди. Ҳисоб бўйича 17-жаҳон чемпиони, халқаро гроссмейстер Рустам Қосимжонов 2 659 балл билан 82-ўриндан жой олган. У 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган ва 2004 йилги Ливияда ўтказилган жаҳон чемпионати ғолиби саналади.
Ёш, умидли шахматчиларимиз бўлмиш Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодир Ёқуббоев ва Шамсиддин Воҳидовлар ҳали ТОП-100 талик рўйхатга киришмаган бўлсада, улар ўсмирлар тоифасида дунё рейтингида пешқадамлар сафидан жой олиб туришибди. Жумладан, рапид йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Н.Абдусатторов ва Ж.Синдоров кучли ўнталикда қайд этилган.
Маълумки, FIDE ўсмир шахматчиларнинг рейтинг ўринларини алоҳида ҳисоблаб боради. 20 ёшгача бўлган энг кучли 100 нафар ёш шахматчи рўйхатидан бирйўла 4 нафар ҳамюртимиз ўрин олди:
7. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2641 балл;
9. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630;
14. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609;
24. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536;
Айни пайтда Ўзбекистоннинг энг кучли 10 нафар шахматчиси қуйидагича кўриниш олган:
1. GM Рустам Қосимжонов (1979-йилда туғилган) – 2659;
2. GM Нодирбек Абдусатторов (2004) – 2641;
3. GM Нодирбек Ёқуббоев (2002) – 2630;
4. GM Жавоҳир Синдоров (2005) – 2609;
5. GM Жаҳонгир Воҳидов (1995) – 2552;
6. GM Шамсиддин Воҳидов (2002) – 2536;
7. GM Андрей Квон (1989) – 2527;
8. GM Жўрабек Ҳамроқулов (1988) – 2507;
9. GM Михаил Салтаев (1962) – 2482;
10. GM Бобур Сатторов (1995) – 2465.
Аввалроқ Халқаро шахмат куни муносабати билан янги журнал чоп этилгани ҳақида хабар берилганди.
Жамшидбек Амиров








