Жаҳон

Сочида Ксения Собчак ўтирган машина ЙТҲ га учради

Ксения Собчак ўтирган автомобиль Адлер яқинидаги катта трассада "Volkswagen" билан тўқнашган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида "Volkswagen" ҳайдовчиси ва ичидаги йўловчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Машинанинг орқа ўриндиғидаги яна бир йўловчи оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Сочида Ксения Собчак ўтирган машина ЙТҲ га учради

 

"Daily Storm" берган маълумотга кўра, Ксения Собчак воқеа жойидан қочиб кетган. 

 

"РEН" ТВ канали Собчак кетаётган машина ҳайдовчиси билан боғланган. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, Собчак Нью-Йорк шаҳрига учиб кетиш учун аэропортга шошилиб кетаётган бўлган. ЙТҲ содир бўлгач, у кечикмаслик учун дарҳол машинадан  тушиб, бошқа таксига ўтирган ва йўлида давом этган.

 

Ксения Собчак анча вақтгача бахтсиз ҳодиса юзасидан ҳеч қандай муносабат билдирмаган.

 

"Daily Storm" журналисти унинг ўзи билан боғланишга ҳаракат қилган, аммо боғланолмаган. Шундан сўнг унинг турмуш ўртоғи Константин Богомолов билан боғланган, лекин у журналистнинг саволларига жавоб бермаган. Шунингдек, Собчакнинг собиқ эри Максим Виторган ва онаси Людмила Нарусова ҳам муносабат билдиришдан бош тортган. Автоҳалокат тафсилотлари ижтимоий тармоқлар орқали кенг оммага тарқалганидан сўнг Ксения Собчак  воқеага изоҳ қолдирган.  Унинг сўзларига кўра,  воқеа содир бўлган пайтда журналистнинг ўзи ҳам жароҳатланган. Кучли зарбдан ҳушини йўқотган ва бош мия чайқалиш аломатлари билан шифокорга мурожаат қилган.

 

"Воқеа содир бўлган вақт мен машинада эдим. Машина меники эмас, ҳайдовчисини ҳам танимайман. Шунчаки такси эди.   Мен ҳайдовчини шоширмадим. Тезликни ошир деганим ҳам йўқ.   Йўл давомида мен zoom  орқали иш  юзасидан гаплашиб кетаётган эдим, бу ҳақда ёзувлар ҳам бор. Тезликни оширганига келсак, бу  ҳайдовчининг шахсий  қарори эди", — деб ёзган журналист  ўзининг  Telegram каналида.

 

Бундан аввал Қорақалпоғистонда Қозоғистон фуқароси ЙТҲга учраб, вафот этгани ҳамда Москвада юк машинаси ва жамоат транспорти иштирокида ЙТҲ содир бўлгани  ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева 

custom img

Инфантино узр сўради

FIFA Жаҳон чемпионати тижорат ҳуқуқларини хусусий инвесторларга сотиш бўйича бекор қилинган ташаббус юзасидан йўл қўйилган хатоларни тан олган.

custom img

Нетаняху билан айрим масалаларда келишмовчиликлар бор — Венс

АҚШ вице-президенти Исроил билан иттифоқчилик сақланаётганини, бироқ айрим сиёсий масалаларда Нетаняху билан қарашлар турлича эканини айтди.

custom img

Покистоннинг собиқ вазири педофилияда гумонланмоқда — The Guardian

Рухсар Аҳмад Буюк Британияда 1990 йиллардаги болаларга нисбатан жинсий зўравонлик ва одам савдоси иши бўйича тергов қилинмоқда.

custom img

Конгода Эбола эпидемияси авж олмоқда —янги ҳолатларнинг асосий қисми номаълум манбалардан

Касалланганлар сони 3 874 нафарга, қурбонлар сони эса 1 751 нафарга етди.

custom img

Араб ва мусулмон давлатлари Қуддусдаги муқаддас қадамжоларни ҳимоя қилиш режасини ишга туширди

Ташаббус Исроил томонидан содир этилаётган қонунбузарликларни ҳужжатлаштириш, муқаддас масканлар атрофидаги вазиятни муҳокама қилишни назарда тутади.

custom img

Олимлар ер аҳолиси икки бараварга қисқартиришни таклиф қилди

Тадқиқотчилар фикрича, табиий ресурслар танқислигининг олдини олиш учун 2200 йилгача дунё аҳолисини босқичма-босқич камайтириш зарур.

custom img

Россиянинг Киевга ҳужумлари оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

Киев вилоятидаги ҳужумларда Бровари, Буча ва Фастив туманлари энг кўп зарар кўрган ҳудудлар сифатида қайд этилди.

custom img

Эрон билан музокаралар яхши ўтди — Трамп

АҚШ президенти музокаралар натижалари 48 соат ичида маълум бўлиши мумкинлигини айтди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"