“Толибон” яна бир вилоят марказини эгаллади
“Толибон” Фараҳ вилояти маркази Фараҳ шаҳрини ҳам босиб олди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид хабар берди.

Шунингдек, Бағлон вилояти маркази Пули Ҳумри шаҳри ҳам жангарилар қўлига ўтди. Ҳукумат кучлари шаҳар ташқарисидаги Келагай аҳоли пунктига чекинган. Забиҳулло Мужоҳиднинг маълум қилишича, Пули Ҳумридаги барча муҳим объектлар “Толибон” назоратига ўтган. Шаҳардаги ҳарбий ҳаракатлар туфайли 2 минг оила яшаш жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган.
Бундан ташқари жангарилар Бадахшон вилояти маркази Файзобод шаҳрини ҳам эгаллади. Файзобод сўнгги бир сутка давом этган ҳужумлардан сўнг “Толибон” назоратига ўтди.
Маршал Абдулрашид Дўстум 10 август куни бир гуруҳ ҳарбийлар билан Мозори Шарифга қайтди. Сўнгги кунларда “Толибон” Мозори Шарифга ҳужумни кучайтирди. Ушбу шаҳар Афғонистон шимолидаги муҳим стратегик ҳудуд ҳисобланади.
Бундан аввал “Толибон” ҳукумат мамлакатдаги вазият устидан назоратни қўлдан чиқарганини маълум қилган эди







