Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлади
Ҳолат бўйича Тошкент метрополитени расмий маълумот берди.

Бугун, 24 февраль куни соат 21.00 да метрополитеннинг Мирзо Улуғбек бекатида номаълум эркак ўзини поезд тагига ташлагани сабабли "Чилонзор" йўналишининг бир томонлама қисми вақтинча ҳаракатдан тўхтаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки суруштирув ишлари олиб борилмоқда.







