Жаҳон

Трамп АҚШда криптовалюта захираси яратмоқчи

Бунинг учун махсус ишчи гуруҳ ҳам тузилади.

Трамп АҚШда криптовалюта захираси яратмоқчи

Трамп рақамли активлар ҳақидаги фармонига таяниб, янги крипторезерв яратилишини маълум қилди. 23 январда имзоланган ушбу ҳужжатда криптовалюталар тилга олинган бўлсада, давлат захираси ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

 

Бу фармон асосида президент маслаҳатчиси раҳбарлигида махсус ишчи гуруҳ тузилган бўлиб, унинг таркибига молия вазири, бош прокурор, савдо вазири ва бошқа расмийлар киритилган. 2 март куни Трамп айнан шу гуруҳ крипторезервни ташкил қилишини тасдиқлади.

 

Трамп крипторезерв таркибига XRP (Ripple), SOL (Solana) ва АДА (Cardano) киритишни режалаштираётганини айтди. Бу хабардан сўнг ушбу криптовалюталар нархи 10-35 фоизга ошди. Бошқа криптовалюталар, жумладан, биткоин ҳам қимматлашди.

 

Трамп бу ташаббусни криптоиндустрияни ривожлантириш ва АҚШни жаҳон криптовалюта марказига айлантириш учун муҳим қадам деб баҳолади.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

АҚШ, Россия ва Украина музокараларга тайёрланмоқда: Уиткофф кун тартибини очиқлади

Музокаралар 10–11 ноябрь кунлари Абу-Дабида ўтказилиши режалаштирилмоқда.