Жаҳон

Туркиянинг "Dörtyol" терминали Россия нефти билан операцияларни тўхтатди

Ғарб санкциялари киритилгандан кейин Туркия Россия нефтининг энг йирик импортчиларидан бирига айланди. Бироқ АҚШ босими туфайли Россия нефтини қабул қилиш ва юклашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Туркиянинг "Dörtyol" терминали Россия нефти билан операцияларни тўхтатди

 

Терминални бошқараётган компания феврал ойи охирида мижозларга Россия нефти билан боғлиқ барча операцияларни тўхтатаётгани ва қонунлар бузилмаган тақдирда ҳам Россиядан юкларни қабул қилмаслиги ҳақида хабар берган эди.

 

2023 йил охирида "Dörtyol" терминали 11,74 миллион баррел Россия нефтини қабул қилган, бу 2021 йилдаги барча юк жўнатувларининг умумий ҳажмидан етти баравар кўп демакдир.

 

Кpler таҳлилий компанияси маълумотларига кўра, Россиянинг сўнгги танкери 19 феврал куни "Dörtyol" терминалига 511 минг баррел дизел ёқилғиси етказиб берган. Шу билан бирга, "Dörtyol" тақиқ жорий этилгунга қадар декларация қилинган Россия юкларини қабул қилишни давом эттиради, дея аниқлик киритмоқда компания.

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Коррупция можароси: Қозоғистон Президенти Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини алмаштирди

Бу қарор йирик давлат компаниялари раҳбарлари коррупцияга оид гумонлар билан ҳибсга олинганидан бир неча кун ўтиб қабул қилинди.

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.