Жаҳон

Twitter’дан кўк белги олиб ташланади

Илон Маскнинг фикрича, бу маъносиз белгидир.

Twitter’дан кўк белги олиб ташланади

 

Twitter’нинг янги эгаси Илон Маск бир неча ой ичида ижтимоий тармоқнинг барча профилларида эскирган кўк белгиларни йўқотишга қарор қилди.

 

“Бир неча ой ичида биз барча эскирган кўк белгиларни олиб ташлаймиз. Уларнинг чиқарилиш усули бузуқ ва маъносиз эди”, — деб ёзди у.

 

Бундан ташқари, тадбиркор қўшимча функциялар пулли обуналарда очилишини маълум қилган. Шунингдек, пулли хизматлар тўлови оширилган. Масалан, iPhone иловаси орқали тўлов амалга оширилганда Twitter Blue одатдагидек 7,99 доллар эмас, 11 доллар.

 

“Биз қайтдик! Twitter Blue энди интернетда ойига 8 доллар эвазига ёки iOS’да 11 доллар эвазига мавжуд. Биз баъзи янгиланишлар ва яхшиланишларни амалга оширдик”, — дейилади постда.

 

Аввалроқ 1,5 миллиардга яқин фойдаланилмаётган Twitter аккаунтлари ўчириб ташланиши маълум қилинганди. Глобал брендлар Маск туфайли тармоқда реклама беришдан бош тортмоқда.

 

 

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Европада 27 та авиарейсга бомба таҳдиди келиб тушди: қирувчи самолётлар ҳавога кўтарилди

Ҳозирча таҳдидлар ортида ким тургани аниқланмаган, бироқ ҳодисалар Россияни Европадаги гибрид ҳужумларда айблаётган расмийларнинг хавотирларини кучайтирди.

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Трампнинг оилавий бизнесидан Оқ уйдаги қурилишларгача: демократлар текширув ўтказмоқчи

Демократлар Конгрессда назоратини қўлга киритгач, АҚШ президенти, унинг оиласи ва маъмурияти фаолиятини бир қатор йўналишларда текширишни режалаштирмоқда.

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

АҚШдаги оралиқ сайловнинг бозорларга таъсири: доллар курси бир ой ичидаги энг паст даражага тушди

Нефть нархи ва давлат облигациялари даромадлилиги пасайди, жаҳон фонд бозорларидаги акциялар қиймати эса ошди.

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

“Американинг енгилмаслиги ҳақидаги афсона йўқолди” — Хоманаий

Эрон олий раҳбари АҚШ сайловларидан кейин ҳам Вашингтоннинг Эронга нисбатан сиёсати ўзгармаслигини айтди.

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Швейцария санкциялар рўйхатини янгилади: Алишер Усмонов ундан чиқарилди

Россияга қарши чекловлар рўйхатига яна 254 та шахс ва ташкилот қўшилди.

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

Қирғизистонда энергетик ичимликлар тақиқланиши мумкин: Жапаров ҳукуматга топшириқ берди

2025 йилда мамалакатда 129 миллион банка, 2026 йилнинг биринчи ярмида эса қарийб 85,9 миллион банка энергетик ичимлик истеъмол қилинган.

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Қурилишнинг илк босқичида уй сотиш мумкин эмас: янги тартиб жорий этилди

Унга кўра, қурувчилар нолинчи цикл тугамагунча уй-жойларни сотиши, улушли иштирок шартномаларини тузиши ва лойиҳаларни реклама қилиши мумкин эмас.

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Украина Россиянинг 14 та ҳудудига зарба берди: Белгородда уч киши ҳалок бўлди

Шу билан бирга, Россия қўшинларининг Украинага берган зарбалари бир нечта ҳудудда электр ва сув таъминотида узилишларга сабаб бўлди.