Жаҳон

Угандада янги вирус тарқалмоқда

Касаллик туфайли беморлар ўз ҳаракатларини назорат қила олмайди.

Угандада янги вирус тарқалмоқда

Угандада "Динга Динга" вирусининг эпидемияси авж олган. Бунинг аниқ сабаби номаълум бўлса-да, соғлиқни сақлаш мутахассислари ушбу эпидемияни текширишга қаттиқ эътибор қаратмоқда.

 

Хабарларга кўра, сирли касаллик туфайли беморлар ўз ҳаракатларини назорат қила олмай, худди рақс тушганга ўхшаб қалтирай бошлайди. Натижада бемор юришга ва бошқа ҳаракатларни бажаришга қийналади. Маҳаллий аҳоли “Динга Динга” деб атайдиган бу хасталик Уганданинг Бундибугё туманида тез тарқалмоқда ва шифокорларни ҳайратда қолдирмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш ходимларининг сўзларига кўра, бу хасталик билан ҳозиргача 300 бемор, асосан аёллар ва қизлар оғриган.

 

Туман соғлиқни сақлаш ходими Доктор Кийита Кристофер, маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида айтишича, Бундибугё минтақасидан ташқарида ҳозирча ҳеч қандай юқиш ҳолати қайд этилмаган. Олинган намуналар таҳлил қилиш учун соғлиқни сақлаш вазирлигига жўнатилган.

 

Шифокор, шунингдек, касаллик натижасида ўлим ҳолатлари қайд этилмагани ва касалликни одатда антибиотиклар билан даволаш мумкинлигига ишонтирди.


Кўпгина беморлар ўзларини даволаш учун турли гиёҳлардан фойдаланишяпти. Бироқ доктор бу усулга  қарши чиққан.

 

"Гиёҳлар бу касалликни даволай олиши ҳақида ҳеч қандай илмий далил йўқ. Ҳозир махсус даволаш усулларидан фойдаланяпмиз ва беморлар одатда бир ҳафта ичида тузалиб кетишяпти”, деган доктор.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

custom img

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

custom img

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

custom img

АҚШ 50 та давлат фуқаролари учун визага 20 минг долларгача депозит жорий қилади

Ўзбекистон ушбу рўйхатга киритилмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"