Ўзбекистон

Украина урушни қўллаб-қувватлаган россияликларнинг Ўзбекистонда концерт беришига муносабат билдирди

Аввалроқ Маданият ва туризм вазири ўринбосари Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаётган россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги концертларига тўсиқ йўқлигини айтганди.

Украина урушни қўллаб-қувватлаган россияликларнинг Ўзбекистонда концерт беришига муносабат билдирди

 

Ўзбекистон маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистонда санъат учун ҳеч қандай тўсиқ йўқлиги ва Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаётган россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистонда режалаштирилган концертларига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтганди. Украинанинг Ўзбекистондаги элчихонаси бунга муносабат билдирди.

 

Элчихона хабарида келтирилишича, урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг Ўзбекистондаги чиқишлари урушни қўзғатишга қаратилган жиноий фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва бу Ўзбекистон обрўсига таҳдид солиши мумкин.

 

«Бундан ташқари, россиялик қўшиқчилар томонидан олинган маблағлар улар томонидан уруш, терроризм ва Украина халқининг геноцидини молиялаштириш учун ишлатилиши мумкин. Элчихона ушбу масала бўйича Ўзбекистон ваколатли органларига тегишли мурожаат юборди.

Элчихона урушни қўллаб-қувватловчи россиялик санъаткорларнинг чиқишлари учун Ўзбекистоннинг концерт майдонларидан фойдаланишга қарши чиққан ўзбек жамоатчилигига ўз миннатдорчилигини билдиради», — дейилади элчихона хабарида.

 

custom img

Самарқандда электр таъминоти корхонаси раҳбари 5 минг доллар пора билан ушланди

Тошкентда эса ўқишга киритиб қўйиш эвазига 13 минг доллар олган шахс қўлга тушди.

custom img

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди. Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.

custom img

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

custom img

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

custom img

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

custom img

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

custom img

Ўзбекистонда 2028 йилгача гўшт ва сут ишлаб чиқариш сезиларли оширилади

Янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш ва замонавий "Smart Fermer" тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"