Ўзбекистон

«Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Бугун, 31 август куни Тошкент вилоятининг пойтахтга туташ қисмида, Қибрай туманида барпо этилган «Янги Ўзбекистон» боғининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

«Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

 

 

Таъкидланишича, Мустақилликнинг 30 йиллигига бағишланган «Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

 

- Агар юқоридан назар ташласангиз, боғнинг шакли улкан дарахтнинг бешта шохига ўхшайди. Бу Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналишини ифода этади. 

 

Бу гўзал боғда пойтахтимиз аҳолиси, Тошкент вилояти ва барча ҳудудларимиздан, хориждан келадиган меҳмонлар яйраб дам олиши, оиласи, фарзандлари билан бирга мазмунли ҳордиқ чиқариши учун барча замонавий шароитлар яратилмоқда.  

 

Бу ерда сунъий кўл, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, амфитеатр, фавворалар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, ҳунармандчилик дўконлари барпо этилди ва этилмоқда, деди президент.

 

Давлат раҳбари мажмуа ёнида Олимпия шаҳарчаси бунёд этилиши, унда 2025 йили Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларининг асосий мусобақалари ўтказилишини маълум қилди. 

 

Мажмуа ҳудудида замонавий олий таълим даргоҳи, тиббиёт клиникалари, халқаро кўргазма марказлари ва бошқа объектлардан иборат шаҳарча қурилмоқда.

 

Боғ мазмуни миллий давлатчилик тарихи, халқнинг бугунги интилишлари ва Учинчи Ренессанс мақсадларини ўзида мужассам этган. 104 гектарлик боғнинг умумий кўриниши Ҳаракатлар стратегияси йўналишларига монанд дарахтнинг бешта шохи шаклидадир. Бу ерда одамлар табиат қўйнида дам оладиган сўлим ҳудудлар барпо этилган.

 

 

Боғ ҳудудида «Истиқлол» мажмуаси қурилган. Унда Ўзбекистоннинг 3 минг йиллик тарихи, аждодларнинг буюк ишлари, Ўзбекистоннинг янги қиёфаси намоён этилган.

 

 

Бир гектардан зиёд майдонда 5 минг ўринли очиқ амфитеатр барпо этилди. Бу ерда умумхалқ байрамлари, маданий-маърифий тадбирлар ўтказилади. Мажмуа замонавий ёритиш ва акустика тизимлари билан жиҳозланган. 

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

«Янги Ўзбекистон» мажмуаси ва Мустақиллик монументининг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда | Zamon.uz