Етакчи давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик берилиши мумкин
Мазкур қарор 2022 йил 1 январдан 35 та олий таълим муассасаларига тегишли.

Президентнинг тегишли қарорига кўра, мазкур ОТМларга, жумладан, қуйидаги ваколатлар бўйича молиявий мустақиллик берилди:
– таълим хизматлари бозоридаги талабни инобатга олган ҳолда тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш;
– талабаларнинг тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддатларини белгилаш ва узайтириш;
– ўз маблағлари ҳисобидан талабалар учун стипендия ва грантлар ажратиш.
Қарор билан молиявий мустақиллик берилаётган давлат олий таълим муассасаларида ташкил этиладиган кузатув кенгашларининг 10 та ваколати белгилаб берилди.
Бундан ташқари, молиявий мустақиллик берилган олий таълим муассасаларига қатор имтиёзлар берилди.
Тиббиёт олий таълим муассасаларига уларнинг клиникаларида моддий-техник базани мустаҳкамлаш, шунингдек, капитал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун ўзларининг бюджетидан ташқари зарур маблағлар сарфлашга рухсат берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқлангани ҳамда Энг яхши бизнес университетлар аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







