Ўзбекистон

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида – Орол денгизнинг қуруган тубида саксовул экиш ишларига старт берилди.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси А.Абдуҳақимов, Президентнинг Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Ўрмон агентлиги директори Е.Муҳиддинов, Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари С.Зуфаров, Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси масъуллари, ўрмончилар, экологлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

 

Айтиш ўринлики, Давлат раҳбарининг бевосита ташаббуси билан Орол денгизнинг қуруган тубида 2018–2025 йиллар давомида 2 млн гектар майдонда “яшил қоплама” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилди. Ушбу ўрмон-мелиоратив тадбирлари учун 7,8 минг тонна саксовул, қарабуроқ, черкез, қандим каби чўл ўсимликларининг уруғи жамғарилди.

 

Ҳар йили ўртача 1000 тагача техника ва механизмлар, 4 та самолёт, 2 та мотоделтаплан жалб этилди. Экиш тадбирларида 2 минг нафardan зиёда аҳоли, ишчи-ходим ва механизаторлар иштирок этди. Келгусидаги ўрмон барпо этиш ишлари учун йилга 100 гектардан кам бўлмаган майдонларда саксовул ниболхоналари ташкил этилди.

 

Тадбирда сўз олган Экология қўмитаси раиси А.Абдуҳақимов кейинги йилларда Оролнинг қуруган тубида чўлланишнинг олдини олиш, иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини юмшатиш, биологик хилма-хилликни сақлаш ҳамда экотизимларни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишларини эътироф этди.

 

“Оролнинг қуруган тубида амалга оширилган барча ишлар мамлакатимизда экологик муҳитнинг яхшилишига хизмат қилмоқда. Бу ерда, шундай шароитда чўл ўсимликлари экиш тадбирларида қатнашиш барча иштирокчилар, айниқса, ёшлар учун катта бахт. Ахамиятлиси, экологик нуқтаи назардан олганда, Орол ҳудудида қилинган бу ишлар бугун ўзининг самарасини кўрсатмоқда, келгусида ҳам бу тадбирлар изчил давом эттирилади,” – деди А.Абдуҳақимов.

 

Таъкидлаш жоизки, жорий йили ҳам бу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

 

Шу кунларда Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари қизғин давом этмоқда.

custom img

44 та туман электр тармоқлари корхонаси раҳбари ишдан олинди

Шунингдек, “жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун” “Ҳудудгаз Хоразм” газ таъминоти филиали раҳбарини ишдан олиш бўйича топшириқ берилди.

custom img

Тошкент метроси ер усти ҳалқа линиясида иш вақти ўзгартирилади

Метро поездлари эндиликда бир соат олдиндан ҳаракатлана бошлайди.

custom img

Угом дарёси давлат гидрологик табиий ёдгорлигига айлантирилади

Угом дарёси ва унинг ҳавзасида биохилма-хилликни асраш, сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича янги мастер-режа ишлаб чиқилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда экологик ҳуқуқбузарликлар учун жарималар оширилиши режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев экология, чиқиндиларни бошқариш ва сув ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли таклифлар билан танишди.

custom img

Тошкент—Хива йўналишидаги янги тезюрар поезд қатнови 3 майдан йўлга қўйилади

“Жалолиддин Мангуберди” электропоезди ҳафтасига 3 кун қатнаб, сафар вақти 7,5 соат атрофида бўлади.

custom img

Ўзбекистонда подъезд ва тротуарлар олдига машина қўйиш тақиқланди

Кўп қаватли уйлар ҳудудида янги тақиқлар жорий этилди.

custom img

14 ёшли қизнинг таниши ППХ ходимини “шантаж” қилгани аниқланди

ИИББга кўра, Оҳангарондаги можаро шахсий келишмовчилик оқибатида юзага келган, ППХ ходимига нисбатан айбловлар асоссиз.

custom img

“Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси”га 16 та мажбурий кўрсатма берилди

Қашқадарёдаги корхонада экологик талаблар бузилгани аниқланиб, иш судга юборилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"