Ўзбекистон

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

10-март куни эрталаб ҳолатига кўра, Яқин Шарқ мамлакатларидан Ўзбекистонга қайтарилган фуқаролар сони 25 047 нафарга етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, ватандошларни эвакуация қилиш ишлари тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилмоқда ҳамда минтақадаги олти давлатни қамраб олмоқда.

Қайтарилган фуқароларнинг асосий қисми Саудия Арабистонидан бўлиб, ушбу мамлакатдан 21 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига олиб келинди. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларидан 3500 дан ортиқ фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди.

Бундан ташқари, Қатар, Эрон, Баҳрайн ва Уммон ҳудудларидан ҳам ўзбекистонликларни олиб келиш бўйича махсус рейслар ташкил этилди.

Ташқи ишлар вазирлиги эвакуация ишлари, асосан, фуқаро авиацияси учун ҳаво ҳудуди очиқ бўлган давлатлар орқали амалга оширилаётганини таъкидлади.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"