Таълим

Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

Мазкур таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланади.

Олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасалари тўғрисидаги низом тасдиқланди

 

 

Қарорга кўра, олий ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига қуйидагилар киради:

Ички ишлар вазирлиги академияси;

Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти.

 

Бакалавриат таълим йўналишида ўқитиш кундузги, масофавий ва сиртқи (махсус сиртқи) таълим шаклларида амалга оширилади.

 

Кундузги таълим шаклида ўқиш камида 3 йил давом этади. Шунингдек, бакалавриатда ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда, яъни масофавий тарзда ўқиш камида 4 йил этиб белгиланмоқда. Агар сиртқи таълим давомийлиги бўйича бўлса, у ҳам мазкур даврийликда ўқитилади.  Мазкур даврийлик олий маълумотга эга бўлмаган ходимлар учун амал қилади.

 

Агар ходим олий маълумотга эга бўлса, унда бу тоифадагилар учун ўқув муддати 3 йил этиб белгиланади.

 

Курсантлар 1-босқич таълим муддати якунланганидан сўнг муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳисобланади ва уларга ҳарбий гувоҳнома берилади.

 

Магистратура мутахассисликларида ўқитиш кундузги ёки масофавий таълим шаклларида амалга оширилади. Ўқиш давомийлиги эса камида 1 йилни ташкил этади.

 

Агар таълим муассасалари бошқарув соҳасига мутахассис кадрларни мақсадли тайёрлаш назарда тутилса, унда ўқув даври 2 йиллик магистратурани ташкил этиши мумкин. Бунда битирувчиларга илмий ва педагогик фаолият билан шуғулланиш имконияти берилади.

 

Таълим муассасалари битирувчиларига диплом билан бирга ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган намунадаги кўкрак нишони берилади.

 

Бундан аввал ҳарбий хизматга чақирилиш жараёнида бўлган янгиликлар ҳамда ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяга ўқишга юборилиши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

Римда Ўзбекистон–Италия олийгоҳлари ректорлари Иккинчи форуми бўлиб ўтди

Олий таълим тизимидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича 20 дан ортиқ шартномалар имзоланди.

custom img

Энди ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қиммати қонун билан ҳимояланади

Сенатда “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

custom img

Тест синовлари учун ажратилган бинолар сони маълум қилинди

2023-2024 ўқув йили учун ОТМларга кириш тест синовлари республика бўйича 72 та бинода бўлиб ўтади.

custom img

Ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари қисқартирилади

Бу бўйича мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи имзоланган.

custom img

Таянч ихтисослаштирилган мактабларда имтиҳон қачон ўтказилади?

Рухсатномани юклаб олиш учун талабгор ariza.piima.uz сайтига кириб, “Шахсий кабинет” ига ўз ID рақамини киритиши керак.

custom img

Бугундан ўқишни кўчириш учун ариза олиш бошланди

Аризалар 5 августга қадар давом этади.

custom img

Иккинчи мутахассислик учун квоталар тасдиқланди

Ҳужжатлар my.edu.uz орқали қабул қилинади.

custom img

Халқаро биология олимпиадаси ғолиблари қанчадан пул мукофоти билан тақдирланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотларни очиқлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"