Жаҳон

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қирғизистон мусулмонлари идораси маълум қилишича, мамлакатда 2026 йилги Рамазон ҳайити 20 март, жума куни нишонланади. Бу қарор Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ)га аъзо мамлакатлар муфтийларининг фатво чиқариш бўйича йиғилишида қабул қилинган.

 

Фатво ҳайъатига ТДТга аъзо мамлакатлар – Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, шунингдек, ТДТ кузатувчи давлатлари – Туркманистон ва Венгрия расмий мусулмон диний идоралари вакиллари киради.

 

Эслатиб ўтамиз, феврал ойида Туркий давлатлар ташкилоти Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг Фатво ҳайъати Самарқандда бўлиб ўтган йиғилишида 2026 йилда Рамазон ойининг биринчи куни 19 февраль, пайшанба кунига, Рамазон ҳайити эса 20 март, жума кунига тўғри келиши кутилганини белгилаган.

 

Шунингдек, 2–4 февраль кунлари Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатлари Мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгаши ҳузуридаги Фатво ҳайъатининг маслаҳат йиғилиши бўлиб ўтган. Тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлигида ташкил қилинган бўлиб, унга ТДТга аъзо мамлакатлар диний идоралари вакиллари ҳамда ислом уламоалари иштирок этган.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"