2022 йил бошида “Covid-19” билан касалланганлар сони кескин ошиши мумкин
ЖССТ раҳбари Тедрос Аданом Гебрейесус 2022йил бошида “Covid-19” билан касалланганлар сони кескин ошиши мумкин, деб айтди.


Унинг фикрича, келаси йил бошида касалланганлар сони 300 миллион кишидан ошиб кетиши мумкин. Шунингдек, Гебрейесус касалланганларнинг ҳақиқий сони расмий статистикадан анча кўплигини қайд этди. Лекин касаллик юқиши кекин ортишини барчанинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан камайтириш мумкин.
Ташкилот раҳбарининг маълум қилишича, тиббиёт ходимларида ”Covid-19”нинг олдини олиш ва муолажаси учун етарлича ресурслар мавжуд. Шундай бўлса-да, мутахассислар касалликнинг турли босқичларини ўтказаётган беморлар орасида доимий тадқиқотлар ўтказишни давом эттишлари лозим.







