Жаҳон

Ҳаммаси қандай бошланган эди?

Бир неча кундан бери турли давлатлар Беларус устидан учиб ўтиш ва «Белавия» учун осмонини ёпишини эълон қилмоқда.

Ҳаммаси қандай бошланган эди?

 

23 май куни Афинадан Вилнюсга учаётган самалёт Минскда фавқулодда қўндирилди. Бунга сабаб Ryanair самалётида бомба борлиги ҳақидаги хабар бўлди.

 

Самалёт қўниши билан Беларус Предиденти матбуот хизматига яқин “Биринчи пули” (“Пул Первого”) телеграм-канали Минскда самалётни қўндириш ҳақидаги қарор шахсан Александр Лукашенко томонидан берилганини эълон қилди. Шунингдек, унинг топшириғи билан йўловчи самалётига ҳамроҳлик қилиш учун МиГ-29 қирувчи самалёти учирилган.

 

Самалёт бортида бўлган NEXTA телеграм-каналининг собиқ бош муҳаррири Роман Протаевич ва унинг дугонаси, Россия фуқароси Софя Сапегадан ташқари йўловчилар 7 соатдан сўнг парвозни давом эттиришган. Вилнюсгача яна бир неча йўловчи етиб бормаган, аммо улар ҳақида ҳеч нарса хабар қилинмаган. ОАВнинг тахминича, улар Беларус давлат хавсизлиги қўмитасининг агентлари бўлиши мумкин.

 

NEXTA телеграм-канали Белоруссияда эксремистик канал деб эълон қилинган ва унинг бош муҳаррири Роман Протасевич халқаро қидирувга берилган. 2020 йилнинг ноябрь ойида Беларус Бош прокуротураси Полша Адлия вазирлигига мурожаат қилиб уни Белоруссиядаги оммавий тартибсизликларда айлаб қўлга олиш ва жиноий жазога тортишни сўраган.

 

Ryanair бош директори Майкл ЎЛири Newstalk радиосига берган интервьюсида Минскдаги ҳолатни “самалётнинг давлат томонидан ўғирланиши” деб баҳолади.

 

Самалётда бомба борлиги ҳақидаги маълумот эса тасдиқланмади.

 

Аслида бу хабар қаердан келди?

 

Ryanair авиакомпанияси самолетни Минскка қўндириш ҳақидаги топшириқни белорусс диспечерлари берганини эълон қилди.

 

“Рянаирънинг Афинадан Вилнюсга рейси бугун белоруссиялик Ҳаво ҳаракати ташкилоти хизматидан бортда хавфсизликка потенциал таҳдид ҳақида хабар олишди ва энг яқин – Минск аэропорти томонга ҳаракатланиш бўйича кўрсатма олди”, дейилади хабарда. 

 

Flightradar24 маълумотига кўра, йўналиш ўзгартирилган пайтда Вилнюс аэропортигача 72 км, Литва чегарасигача 30 км, Минск аэропортигача эса 183 км бўлган. Қўниш давридаги маневрлар билан эса самолет 300 км масофани босиб ўтган.

 

Аммо расмий Беларус ОАВи бошқа хабар тарқатган: унга кўра, экипажнинг ўзи Минскка қўнишга қарор қилган.

 

Қандай ҳолларда давлат йўловчи самалётларни қўлга олиш ва қўндиришга ҳақли?

 

Ҳаво кемаси бортида хавф пайдо бўлиши ҳолати Халқаро фуқаролик авиацияси бўйича Чикаго конвенцияси асосида тартибга солинади. 1984 йилда унга 3 bis махсус моддаси билан тўлдирилди. Бу модда қўлга олишга бағишланган. Унга кўра, қўлга олиш пайтида бортдаги одамлар ҳаёти ва хавфсизлигига таҳдид солинмаслиги керак.

 

Шунингдек, давлат самалётнинг аниқ бир аэропортга қўнишини талаб қилиши мумкин, “агарда ҳаво кемаси унинг ҳудуди устидан рухсатсиз учаётган бўлса ёки у конвенция мақсадларига хилоф фойдаланилаётгани ҳақида аниқ далиллар бўлса”.

 

Иқтисодиёт олий мактабининг халқаро ҳуқуқ департаменти доценти Глеб Богушнинг айтишича, агар кема бортида нимадир бўлган бўлса, ҳуқуқий жавобгарлик авиакомпания рўйхатга олинган мамлакат бўйнида бўлади.

 

Чикаго конвенциясига кўра, фуқаролик самалётларини қўлга олишдан қочиш ва ундан сўнгги чора сифатида фойдаланиш керак.

 

Шундай қилиб,  бу вазиятда самалёт учувчисида танлов қолмаган ва у Беларус ҳаво ҳудуди диспечерларига бўйсуниб, айтилган жойга қўнган. Аммо, Богушнинг фикрича, Беларус ҳукумати халқаро ҳуқуқни бузган.

 

“Акс ҳолда нега самалёт йўналишдан анча чиқарилиб Минскка қўндирилди, яқин орадаги Вилнюс аэропортига эмас?”, - дейди у.

 

Энди Беларус жавобгарликка тортиладими?

 

Богушнинг айтишича, Чикаго конвенцияси бўйича қонунбузарлик учун давлатларни жавобгарликка тортишнинг самарали механизми мавжуд эмас. Аввал Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти доирасида кўпбосқичли жараёндан ўтиш керак, шундан кейингина бахс БМТнинг Гаадаги халқаро судида якунланиши эҳтимоли бор.

 

Бу ҳолда Беларус ҳукумати самалёт га хавф туғилгани ҳақидаги хабарга таянгани ва йўловчилар орасида жиддий жиноятларда айбланаётган белоруссиялик фуқаро борлигини текширмоқчи эканини айтиб ўзини оқлаши мумкин.

 

Шундай позицияни Беларус расмий ОАВ қўлламоқда. Масалан, ОНТ канали Протасевич самолет қўниши билан эмас, балки Светлана Тиханоскаянинг маслаҳатчиси  Твиттеръда унинг расмини эълон қилганидан сўнг қўлга олинганини айтмоқда.

 

Экспертлар бу иш БМТнинг хавфсизлик кенгаши томонидан кўриб чиқилиши кераклигини айтишмоқда.

 

Протасевичнинг тақдири нима бўлади?

 

Ҳибсга олинган Протасевич Бларус ҳукумати томонидан мамлакат жиноят кодексининг 293 моддаси 1 қисми (оммавий тартибсизлик ташкиллаштириш) ва 342 моддаси 1 қисми (жамоат тартибини қўпол бузувчи гуруҳ ҳаракатларин ташкиллаштириш ёки унда фаол иштирок этиш) билан айбланиб, террорчилар миллий рўйхатига киритилган ва халқаро қидирувга берилган.

 

Воқеа ҳақида хабарлар тарқалишни бошлаши билан ЕИ етакчилари журналист ва унинг дугонасини қўйиб юборишни талаб қилишни бошлашди.

 

АҚШ президенти Жо Байден Протасевичнинг қўлга олинишини “сиёсий бошқача фикрлайдиганлар ва матбуот эркинлигига шармандали ҳужум” деб баҳолади.

 

“АҚШ уни (Протасевични) Лукашенко назоратидаги бошқа юзлаб сиёсий маҳбусларни озод қилиш ҳақидаги бошқа мамлакатлар чақириғига қўшилади”, - деди Байден.

 

24 май куни Роман Протасевичнинг видеомурожаати интернетда тарқалди.

 

“Ҳозир мен Минск шаҳридаги 1 тергов изоляторидаман. Шуни айтишим мумкинки, соғлиғим билан боғлиқ, жумладан юрагим ёки бошқа органларим билан боғлиқ муаммо йўқ. Ходимлар томонидан менга қилинаётган муносаат максимал даражада қонун доирасида bo‘lyapti... Шунингдек, мен тергов билан ҳамкорлик қилиб, Минскдаги оммавий тартибсизликлар ташкиллаштириш факти бўйича кўрсатмалар беряпман”, - деган у роликда.

 

Видео тарқалишидан бир неча соат олдин Роман ва унинг дугонаси София Сапеганинг ота-онаси BBC га берган интервьюсида фарзандларининг тақдиридан хавотирда эканини айтган.

 

“Биз шундай ўғлимиз борлигидан фахрланамиз. Умид қиламизки, у ҳаммасига чидам, ўзлигича қолади. Биз зўравонлик ва калтаклаш ҳолатларидан хавотирдамиз”, - дейди Дмитрий Протасевич, Романнинг отаси.

Унинг онаси ўғлининг видеодаги ҳаракатлари табиий эмаслиги, бу кўрсатмалар зўрлик йўли билан олинганини айтмоқда. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири ўринбосари Мантас Адоменас хабар берди

 

Роман билан бирга самолетда учган дугонаси, Россия фуқароси Софя ҳам қўлга олиниб, 2 ойга қамоққа олинди. Унинг адвокати қиз айнан нимада айбланаётганини билмаслигини, аммо бунинг тагига етишини айтган.

 

Россия тараф қизнинг қариндошлари билан боғлангани ва Беларус ТИВга мурожаат қилиб у билан консуллик алоқасини сўраган

 

23 ёшли Россия фуқаросининг онаси Анна Дудич қизи қўлга олингани ҳақида Instagram тармоғи орқали билгани сўнгги марта Софя WhatsApp орқали «Ойи» деган сўзни юборишга улгурганини айтиб берди.

 

“У гапини давом этишга улгурмади. Шундай бери у билан боғланмадик. Айни пайтда у Окрестина кўчасидаги вақтинча сақлаш изоляторида. Биз у учун адвокат ёлладик”, - дейди Дудич. 

 

Қатор мамлакатларда Роман ва Софяни қўллаб-қувватлашга қаратилган митинглар ўтказилди.

 

Беларусга нисбатан қандай чора кўрилади?

 

Евроиттифоқ етакчилари аввалига алоҳида чиқишларида Протасевични озод қилишни сўрашган бўлса, Еврокенгаш саммитининг асосий мавзуси – Россия билан муносабатлар муҳокамаси Минскдаги самолет қўндирили туфайли бир ойга сурилди. Ва муҳокаманинг асосий мавзуси Беларусдаги воқеалар бўлди. ЕИ етакчилари Беларусь ҳукуматига қарши санкцияларни кучайтиришга келишиб олишди. Евроиттифоқ белорусс компанияларига ЕИ ҳудудига учишни тақиқлади ва Европа авиаташувчиларини Беларусга парвозлардан бош тортишга чақирди.

 

24 май куниёқ Буюк Британия биринчилардан бўлиб мамлакатга “Белавиа” авиакомпанияси киришини тақиқлаб қўйди ва фуқароларига Беларусь ҳаво ҳудудидан фойдаланмасликни тавсия қилди.

 

Украина президенти Владимир Зеленский ҳукуматга Беларусь билан тўғридан-тўғри авиақатновларни тўхтатиш бўйича кўрсатма берди.

 

Айрим авиакомпаниялар зудлик билан ўз йўналишларини ўзгартирди. Масалан, душанба куни  Венгриянинг  Wizz Air лоукостери Киевдан Таллинга  учадиган самолети Беларусь ҳудудини айланиб ўтди. Austrian Airlines,  Air Baltic ва бошқа авиакомпаниялар ҳам мамлакат ҳудудини айланиб ўтмоқда.

 

 

Росавиация эса Беларусга ва Беларусь устидан учиб ўтувчи парвозлари одатий режимда қолишини эълон қилди.

 

Литва  ТИВ ўз фуқароларига зудлик билан Беларусь ҳудудини тарк этишни тавсия қилди.

 

Бир неча давлат Беларусни авиация қароқчилигида айблади. Жумладан, Греция ТИВ Минскни “давлат қароқчилиги ҳаракатида” айблади.

 

Аммо Россия ҳукумати бундай позицияга қўшилмаяпти ва бошқа давлатлар томонидан йўл қўйилган шунга ўхшаш ҳолатларни мисол тариқасида келтирмоқда. Жумладан, Роскосмос раҳбари Дмитрий Рогозин Польша ва Румынияни “ҳаво қароқчиси” деб атади ва 2017 йилги воқеани ёдга олди: ўшанда Рогозин етакчилигидаги ҳукумат делегацияси Кишиневга учаётган S7 компаниясининг йўловчи самолети Румыния ва Польша ҳудудидан ўтказилмаган ва натижада самолет Минскда қўнишга мажбур бўлган.

 

Халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан, авиация қароқчилиги биринчи ўринда кемани ноқонуний қўлга олиш бўлиб, у БМТнинг 1970 йилги Конвенцияси билан тартибга солинади. Аммо унда бундай жиноятни фақат самолет бортидаги одам амалга ошириши мумкинлиги айтилган.

Шарофат Маҳмудова

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"