Исроил эмланган сайёҳлар учун чегарани очиш режасини қолдирди
The Times of Israel нашри Исроил ҳукумати эмланган чет эллик сайёҳлар учун чегарани очиш режасини ортга сурди.

Бош вазир Нафтали Беннетнинг айтишича, бу қарор коронавируснинг ҳиндча “дельта” штамми тарқалиши билан боғлиқ.

Олдинроқ Исроил 1 июлдан бошлаб COVID-19'га қарши тўлиқ эмланган сайёҳлар учун очилишини эълон қилган эди. Аммо ҳозирги қарор зарарланиш даражаси паст бўлган давлатлардан келадиган уюшган тургуруҳларига тегишли эмас.
Шарофат Маҳмудова






