Ўзбекистон ва Хитой Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди ва тинчликни сақлашга чақиришди
Ўзбекистоннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ва Хитой элчиси Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар фаоллашгани ва радикал исломчилар томонидан афғон-тожик чегарасидаги “Шерхон-Бандар” божхона – савдо пунктининг босиб олиниши, шунингдек, афғон ҳарбийлари томонидан чегаранинг бузилиши масалаларини муҳокама қилишди

Ўзбекистоннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев ва Хитой элчиси Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар фаоллашгани ва радикал исломчилар томонидан афғон-тожик чегарасидаги “Шерхон-Бандар” божхона – савдо пунктининг босиб олиниши, шунингдек, афғон ҳарбийлари томонидан чегаранинг бузилиши масалаларини муҳокама қилишди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев Хитойнинг фавқулодда ва мухтор элчиси Цзян Ян билан Афғонистондаги вазият ва тинчлик жараёнларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишди.







