Amazon Сиэтлдаги штаб-квартирасида совутиш марказини очди
Шаҳарда ҳаво ҳарорати кетма-кет уч кун давомида 37 даражадан юқори бўлган.

Рекорд даражадаси иссиқ ҳаво фонида Amazon Сиэтлдаги штаб-квартирасида совутиш марказини очди. Бу ҳақда CNBC хабар қилмоқда.

Шаҳарда ҳаво ҳарорати кетма-кет уч кун давомида 37 даражадан юқори бўлган. Совутиш марказига кондиционерлар ўрнатилган ва 1000 киши сиғимига эга. Ҳаво исиганда хоҳловчилар бу ерга келиб дам олишлари мумкин. Сиэтл иқлими мўтадил бўлгани учун аҳоли уйларида кондиционерлар ўрнатилмаган.
Олдинроқ Amazon штаб-квартирасида COVID-19 га қарши эмланиш имконини берган эди.
Шарофат Маҳмудова







