Жаҳон

Франциялик ёш йигит ва унинг қариндошлари 11 млн евро давлат пулини ўзлаштирди

Кўзбўямачилар 3 мингдан ортиқ корхонанинг идентификация маълумотларини сохталаштириб, уларнинг номидан молиявий ёрдам олган.

Франциялик ёш йигит ва унинг қариндошлари 11 млн евро давлат пулини ўзлаштирди

Франциялик ёш йигит ва унинг қариндошлари 11 млн евро давлат пулини ўзлаштирди. Бу пуллар коронавирус пандемияси билан боғлиқ инқироз даврида корхоналарга ёрдам учун ажратилган.

Кўзбўямачилар 3 мингдан ортиқ корхонанинг идентификация маълумотларини сохталаштириб, уларнинг номидан молиявий ёрдам олган. Оила тунда Франциядан қочиб кетишга уринган. Бир кун олдин тизим иштирокчиларидан бири барча банк карталари музлатилганини сезиб қолган. Гап нимадалигини тушунган 30 ёшли эркак хотини ва икки фарзадини уйғотади. Улар Цвейцарияга машинада етиб олиб, у ерда Тель-Авивга учишни режалаштирган. Аммо улар аллақачон кузатувда бўлган.

Энди эркак, унинг хотини ва отасига нисбатан уюшган кўзбўямачилик, “пулларни ювиш”, жиноий тил бириктириш ва суд текшируви давомида мулкини яшириш айбловлари қўйилган.

Тинтув вақтида оёқ кийими қутисидан 1,7 млн евро нақд пул, 230 минг евролик соат, тилла ва олмос тақинчоқлар топилган, банк карталаридаги 630 минг евро блокланган. Тергов маълумотларига кўра, 11 млн евродан ортиқ маблағ ноқонуний йўл билан ўзлаштирилган.

Фирибгарлик афераси 2020 йилда Франция ҳукумати COVID-19 давридаги ишсизликка қарши курашишга қарор қилганидан бошланган. Ўшанда кичик компания янги иш ўринлари очилишига мингдан ортиқ шубҳали ариза топширган. Компания бошлиғи эса айланувчи эркак бўлган.

 

Шарофат Маҳмудова

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.