Индонезия ҳиндча “дельта” штаммнинг тарқалиши туфайли коронавирусга қарши чораларни кучайтиради
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда бир суткада 20 мингдан ортиқ янги зарарланиш ҳолати қайд этилган.

Индонезия ҳукумати мамлакатда ҳиндча “дельта” штаммнинг тарқалиши туфайли коронавирусга қарши чораларни кучайтиради.

Шундай қилиб, кафе ва ресторанлар ёпилади. Олдин уларда меҳмонлар сони 25% гача қисқартирилган эди. Компания ва ташкилотлар ходимларининг катта қисми масофадан ишлаш режимига ўтади. Мамлакат бўйлаб парвозлар учун фуқаролар эмланганлик тўғрисидаги сертификат ёки ПЗР-тест натижасини тақдим этишлари керак.
Индонезия соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, мамлакатда бир суткада 20 мингдан ортиқ янги зарарланиш ҳолати қайд этилган.
Шарофат Маҳмудова







