Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришча, давлат раҳбари Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, биродар Туркманистон халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Суҳбатда, шунингдек, икки томонлама ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Олий даражадаги мунтазам ва сермаҳсул мулоқотлар туфайли Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари изчил мустаҳкамланиб бораётгани катта мамнуният билан қайд этилган.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперацияни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш борасида биргаликдаги саъй-ҳаракатларни давом эттириш муҳим экани таъкидланди. Ҳамкорлик бўйича янги лойиҳаларни илгари суришда ҳукуматлараро комиссия алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.

Хабарда айтилишича, президентлар халқаро кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашиб, Афғонистондаги, жумладан, ушбу мамлакат шимолий чегараолди ҳудудларидаги ҳарбий-сиёсий вазиятнинг ривожланишини ҳам муҳокама қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов телефон орқали мулоқот қилди | Zamon.uz