Ўзбекистон

Тошкентда «Lacetti» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмасдан қочиб кетди

Такроран бўйсунмасдан қарама-қарши ҳаракатланган.

Тошкентда «Lacetti» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмасдан қочиб кетди

Бугун ижтимоий тармоқларда «Lacetti» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсинмай ҳаракат қилиб қочиб кетгани акс этган видеолавҳа тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Zamon.uz муҳбири Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХ бошқармаси матбуот хизмати бошлиғи Қаҳрамон Худойберганов билан боғланди.

Маълум бўлишича, воқеа 28 июнь куни соат таҳминан 17:25 ларда содир бўлган. Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик кўчасида Тошкент шаҳар ЙҲХБ ЙПХБ махсус двизион 2-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори кичик сержант Туклибаев Шерали хизмат олиб бораётган вақтда, Мирзо Улуғбек тумани, Моварауннахр кўчасида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган “Ласетти” русумли давлат рақами 01 В 508 QA бўлган транспорт воситасини бошқариб бўйсунмасдан ҳаракатланган ҳайдовчи 1992 йилда туғилган О. Байалиевни тўхтатилганида ҳайдовчи такроран бўйсунмасдан қарама-қарши ҳаракатланган.

Қайд этилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳайдовчи тўхтатилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 126, 128-моддаси 3-қисми, 135 ҳамда 194-моддада назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилганлиги учун UZ-20 серияли 01-344091 рақамли маъмурий баённома расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 291-моддаси (а) бандига кўра  автомашина вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган.

 

Муножат Валиева

 

custom img

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

custom img

Қизиқчи Шукурулло Исроилов расман лавозимга тайинланди

Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди.

custom img

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди

Ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

custom img

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

custom img

Саида Мирзиёева Бухородаги лойиҳалар ижроси билан танишди

Ташриф давомида сув тежаш, мактабгача таълим ва туризм лойиҳалари муҳокама қилинди.

custom img

Нурафшонда Ёшлар ишлари бўлими раҳбари сўкингани учун ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳар Ёшлар ишлари бўлими раҳбарининг маҳалла ёшлар етакчиларига қўпол ва ҳақоратомуз муносабатини акс эттирувчи аудиоёзув тарқалган эди.

custom img

Жиззахда кредитдан қарздор фуқаронинг машинаси хатланди

Шундан сўнг транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

custom img

Тошкентда ЙПХ ходимидан қочган Malibu ҳайдовчиси ушланди

Автомобиль давлат рақамисиз бўлган, олд ва орқа ойналари қорайтирилган ҳолда ҳаракатланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"