Европа Иттифоқидаги энг бой ва энг камбағал давлат аниқланди
Дания оилаларнинг молиявий активлари бўйича Европа иттифоқидаги энг бой мамлакатга айланди - 1,88 Дания кронаси. Бу маълумотлар мамлакат Миллий банки ҳисоботида келтирилган.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг биринчи чорагида фуқароларнинг молиявий ҳолати киши бошига 24 минг Дания кронасига ошган.

Aммо данияликларнинг қарзи қўшни мамлакат фуқаролариникидан кўпроқ. Қарздорликнинг асосий қисми уй-жой кафолати остидаги банк ва ипотека қарзларидир (тахминан 86 фоиз).
Тадқиқот хулосасига кўра, Нидерландия оилалари молиявий активлар бўйича Европа Иттифоқида иккинчи ўринда, Люксембург ва Швеция кейинги ўринларда туради.
Руминия ЕИнинг энг камбағал давлати бўлиб, у ердаги оилалар активи 80 минг Дания кронасини ташкил этади.







