Душанбе: чегаранинг 70 фоизини Толибон назорат қиляпти
Толибон жангарилари Афғонистоннинг Тожикистон билан чегарадош бўлган ҳудудининг 70 фоизини ўз назоратига олди.


Бу ҳақда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбарияти хабар берган.
Афғонистон расмийлари вазият назоратдан чиқмайди деб умид қилмоқда. Ҳукумат кучлари қарши ҳужумга тайёрланяпти.
Афғонистон ҳукумати мамлакат шимолидаги вазият анча жиддийлигини тан олади: Толибон бир қатор ҳудудларни эгаллаб олди ва олдинга силжишда давом этмоқда.
Шу билан бирга, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдуллоҳ Моҳиб таъкидлаганидек, мамлакат раҳбарияти вазият назоратдан чиқиб кетмаслигига умид қилмоқда.
Шундай қилиб, ҳукумат кучлари аллақачон шимолий ҳудудларда қарши ҳужумни режалаштирмоқдалар.







