Филиппинда ҳарбий самолёт қулаб тушди
Дастлабки маълумотларга кўра, унинг бортида 85 киши бўлган. Фалокат самолёт мамлакат жануби-ғарбидаги Холо оролига қўнишга уринган пайтда юз берди.


Филиппин армияси бош қўмондони генерал Сирилито Собезананинг сўзларига кўра, ёнаётган самолётдан 40 киши қутқариб қолинган. 17 киши ҳалок бўлган.
Воқеа содир бўлган жойда қутқарув ишлари давом этмоқда. Қолганларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қулаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган.







