Ҳиротда террорчи мусиқачи ниқобида аеропортга кирди
Aфғонистоннинг хавфсизлик масаласи директорати Ҳиротда самолёт портлатилишининг олдини олди

Бу ҳақда Толо Неwс Aфғонистоннинг хавфсизлик масаласи директоратига таяниб хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, террорчи Ҳиротдаги аеропортга мусиқачи ниқоби остида кирган.
Эркакнинг мусиқий асбоби ичида бомба, кимёвий моддалар ва граната ўрнатилган бўлган. У шулар ёрдамида Ҳиротдан Қобулга учадиган самолётни портлатишни мақсад қилган.
Террорчи Ҳирот аеропортида қайта текширув пайтида қўлга олинган.







