Жаҳон

"Москва кўз ёшларга ишонмайди" фильми учун Оскар мукофотини қўлга киритган Владимир Меньшов вафот этди

Россиялик режиссёр Владимир Меньшов 82 ёшида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди, деб хабар беради «Мосфильм» матбуот хизмати.

"Москва кўз ёшларга ишонмайди" фильми учун Оскар мукофотини қўлга киритган Владимир Меньшов вафот этди

Айтилишича, у июнь ойининг охирларида коронавируснинг енгил формаси билан оғриган. Аммо касалликни енгиб ўта олмади.  

Театр, кино ва телевидение актёри, кинорежиссёр, сценарист, продюсер ва телебошловчи россиялик Владимир Валентинович Меньшов 1939 йилнинг 17 сентябрь куни Бакуда туғилган. Меньшов Россияда хизмат кўрсатган санъат арбоби, Россия халқ артисти, «Москва кўз ёшларга ишонмайди» фильми учун «Оскар» мукофотининг «Хорижий тилдаги энг яхши фильм» номинациясида лауреат бўлган. 

Таъкидлаш жоизки, Меньшов ўзбекистонлик режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Абдуллажон ёки Стивен Спилбергга бағишланади» фильмида ҳам суратга тушган. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.