Путин Украина ҳақида мақола ёзди
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков тез кунларда Владимир Путиннинг Украина ҳақидаги мақоласи чиқиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.


Песковнинг маълум қилишича, Путин ҳақиқатдан ҳам Россия ва келажак учун жуда муҳим ҳисобланадиган нарсалар ҳақида ёзмоқда.
«Биз ҳаммамиз президентнинг ўз мақоласи устида ишлашни якунлашини кутмоқдамиз, уни украинча мақола деб атаймиз ва тез орада уни ўқишга муваффақ бўламиз», — деган Песков «Россия 1» телеканалининг «Москва. Кремль. Путин» дастурида.







