Туркманистон Президенти мамлакат аҳолисини аномал иссиқдан сақланишга чақирди
Гурбангули Бердимуҳаммедов видеоалоқа тарзида ўтган ҳукумат йиғилишида, фуқароларни иссиқ об-ҳаводан ҳимояланиш чораларини кўришга чақирди.


Давлат раҳбари, қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирликлари томонидан тақдим этилаётган ҳисоботлар, яқин кунларда ҳаво ҳарорати кескин кўтарилиши мумкинлигини кўрсатаётганини билдирган. Зарурат бўлмаса очиқ ҳавода узоқ вақт қолмасликни, айниқса ёш болаларни қуёшдан ҳимоя қилишни тайинлаган. Шунингдек, мутасадди ташкилотларни ёнғин хавфсизлиги чораларини кўришга, электроэнергиядан оқилона фойдаланишни ташкил этишга чақирган.







