Буюк Британия НАТО Афғонистондан чиқиб кетганидан сўнг терроризмнинг кучайишидан хавотирда
Афғонистондан НАТО қўшинлари чиқарилгандан сўнг вазият беқарорлашишда, у ердан тарқаладиган террорчилик хавфи эса тобора кучайишда давом этади. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Тimes газетаси мухбирлари билан суҳбатда таъкидлади.


Уоллесга кўра, АҚШнинг ўз ҳарбийларини олиб чиқиш истаги НАТОдаги иттифоқчиларини қийин аҳволга солиб қўйди. Энди улар ҳам ушбу қарор келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфни зиммаларига олиб, қўшинларини мамлакатдан олиб чиқишга мажбур бўлмоқдалар.
Шу билан бирга, Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Лондон ҳар доим Қобулга авиация ёки ҳарбий маслаҳатчилар масаласида ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Инглизлар Кипрдаги авиабазаларини жангариларга қарши рейдлар учун ишлатишга рози.







